RU

Последние новости

15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  9 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  4 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  26 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  13 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19

Видеоёзувга нисбатан “Навбаҳор” вакилларидан муносабат Новости

Видеоёзувга нисбатан “Навбаҳор” вакилларидан муносабат

Хабарингиз бор, бугун айрим ижтимоий тармоқларда Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа кийиниш йўлакчасида юз берган ҳодисалар бўйича видеоёзув тарқалди.

Унда асосий айбдор сифатида “Навбаҳор” вакиллари кўрсатилишганди. Мазкур ҳодиса бўйича жамоамиз вакиллари ўз фикрларини билдиришди.  

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор” клуби техник директори):
- “Пахтакор” билан ўйинда Сардор Рашидов йиқилган пайт ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатганида, “Пахтакор” мураббийи Гоча Ткебучава тўртинчи ҳакамнинг ёнига югуриб бориб, унга босим уюштиришга уринди, у бу қилиғи билан нафақат ҳакам, балки трибунадаги мухлисларни ҳам провокация қилди. Мен унинг ёнига бориб, бунинг нотўғрилиги, жойига ўтириб олиши кераклигини айтдим. Шунингдек, захира ўриндиғида ўтирган Элдор Суюнов ҳам ўзини нотўғри тутди, қуюшқондан чиқди. Захира ҳакамига мурожаат этиб, уларни тинчлантиришини сўрадим. Ҳакамлар ва комиссар жойимга ўтириб олишим кераклигини айтишганди, уларнинг айтганини қилдим. Ўйин якунланганидан кейин трибунаости йўлакчасига кириб кетаётганимизда, “Пахтакор” футболчилари биринчи бўлиб ҳар хил ножўя қилиқлар, куракда турмайдиган ҳақоратлар билан атрофдагиларга провокация қилишга уринишди. Уларни тинчлантиришга уриниб, тезроқ кийиниш хонасига кириб кетишлари кераклигини айтдим. Вазиятни тушуниб тургандик, ҳаммаси хотиржам тарзда, оғир-босиқлик билан ҳал қилинишини хоҳлагандик.

Шу ва ўйинга тааллуқли бошқа омиллар бўлмаганида, биз ҳам ҳеч кимга эътироз билдирмасдик.

 Шерзод Жўраев (“Навбаҳор” жамоаси мураббийи): - Ассалому алайкум! Авваламбор, барчани яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйиндан кейин рўй берган воқеалар ҳақида холисона гапирадиган бўлсам, учрашув якунланганидан сўнг, “Пахтакор” футболчиларининг кийиниш хонасига кириб кетаётганда гапирган хунук гапларига ҳеч ким чидаб туролмасди. Аслида, провокацияни “Пахтакор” футболчилари бошлашди, уларнинг кўпчиликнинг онасини сўкканини ўз қулоғим билан эшитдим, буни рақиб жамоа аъзолари ҳам эшитишди. Бундан ташқари, “Пахтакор” футболчиларидан бири: “Булар одаммас” деганини ҳам эшитдим. Табиийки, бундай ҳақоратли гаплар ҳеч кимга ёқмайди ва бунга чидаб туриш осонмас. Футболимиз бош ташкилотидаги мутасаддилардан, албатта, шу ҳолатларни ҳам инобатга олишларини сўраб қоламиз.

Азимжон Аҳмедов (“Навбаҳор” жамоаси сардори): - Ўша ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, трибунаости йўлакчасида қандайдир бақириқлар эшитилди.Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, қарасам, “Пахтакор” футболчилари ҳақорат қилишгани учун ўша ерда турган жамоамизнинг айрим вакиллари уларга эътироз билдиришаётганди. Жамоа сардори сифатида уларни тинчлантириш мақсадида, ажратишга ҳаракат қилдим.

Чунки “Пахтакор”да кўплаб дўстларим бор. Аммо айрим ижтимоий тармоқларда мен ҳақимда турли исботсиз гаплар юрибди, яъни, гўёки мен майдонда эмас, ўша жанжалли вазиятда ўзимни кўрсатган эмишман. Булар бўлмағур гаплар ҳамда ўша вазиятда ҳар икки томонни тинчлантиришга интилдим.

Иван Соловьёв (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):
- Ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, рақиб футболчилари тарафидан мухлислар шаънига турли ҳақоратли сўзлар янгради. Албатта, бу сўзлар ҳар қандай кишининг ҳамиятига тегиши, жаҳлини чиқариши аниқ эди. Шу боис, мен рақиб жамоа аъзоларига ўз эътирозимни билдирдим. Шундан сўнг, ўша ерда турган жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари барчани тинчлантиришди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати



Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика