Видаль "Интер" билан келишувини бекор қиладими?
22 мая 2022 21:44
Новости
Видаль "Интер" билан келишувини бекор қиладими?
"Интер"нинг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ёзда Милан клубини тарк этиши мумкин, дея хабар қилди журналист Николо Скира.
Манбанинг хабарига кўра, томонлар ҳозирда ярим ҳимоячига "нерадзурри" сафини бепул тарк этиш имконини берадиган келишув бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Қайд этилишича, 35 ёшли чилилик футболчининг олдида "Фламенго" клубидан тушган икки йиллик шартнома таклифи бор.
Видаль жорий мавсумда А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голда ассистент вазифасини бажарди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии