Видаль "Барселона"дан олиши лозим бўлган товон пулидан воз кечди
13 сен 2020 22:37
Новости
Видаль "Барселона"дан олиши лозим бўлган товон пулидан воз кечди
Бу "Интер"га тезроқ ўтиш учун қилинди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль "Интер"га ўтишга яқин турибди. Tuttosport хабарига кўра, 33 ёшли чилилик футболчи трансфер ишларини тезлаштириш учун Каталония клубидаги 6,5 миллион евролик бадал пулидан воз кечди. Видаль келаси ҳафтадаёқ Милан жамоаси футболчисига айланиши мумкин.
Артуро Видаль ўз фаолияти давомида "Барселона"дан ташқари "Коло Коло", "Байер", "Ювентус", "Бавария" каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Чилилик 2018 йил ёзда Каталония клубига ўтган эди. У "кўк-анорранглилар" учун барча мусобақаларда 96 учрашувда қатнашиб, 11 та гол урди ва 10 та голга узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии