Вейналдум нега “Барса” эмас, ПСЖни танлаганини тушунтирди
12 июн 2021 21:48
Новости
Вейналдум нега “Барса” эмас, ПСЖни танлаганини тушунтирди
Парижликлар янги футболчиси Жоржиньо Вайналдумнинг “Барселона”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
“Бир неча ҳафта давомида “Барселона” билан музокара олиб бордик, аммо клуб охирги қадам ташламади. Барчасини аниқ ва тезроқ ҳал қилишни уддалаган ПСЖ пайдо бўлди.
“Барселона”га “йўқ” дейиш қийин бўлди, чунки улар менга биринчилардан бўлиб қизиқиш билдирган клуб эди. Бироқ, ПСЖнинг спорт лойиҳаси мени кўпроқ ишонтирди ва қониқтира олди.
Бу қийин қарор эди. “Барселона” ва ПСЖ – икки буюк клуб, у ерда ҳам бу жойда ҳам ўйнашни истардим. Аммо қабул қилган қароримдан мамнунман”, дейди Вейналдум.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии