RU

Последние новости

17:27Алаба яна жароҳат олди  0 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  3 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  4 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  2 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15

Вьетнам U-20 устози: "Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонсак, плей-офф босқичини нақд қилиб қўямиз" Новости

Вьетнам U-20 устози: "Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонсак, плей-офф босқичини нақд қилиб қўямиз"

Вьетнам U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хоанг Ан Туан Австралия U-20 билан учрашувдан сўнг (1:0) фикрларини билдирди.

"Барча ўйинчиларни табриклаймиз. Биз ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик ва улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Австралия терма жамоасини ўрганиб чиққан эдик ва бу бизга фойда келтирди. Биз уларнинг кучли ва заиф томонларини ўргандик ва бу бизга шунга яраша режа тузиш имконини берди. 

Эрта урилган гол ҳам катта устунлик берди ва хотиржам ўйнай бошладик. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозонишга харакат қиламиз. Жамоа бугун меҳнат қилди ва ғалабага лойиқ эди. Кейинги баҳс Эронга қарши, эронликлар кучли таркибга эга ва уларга қарши баҳс осон бўлмайди, лекин бизнинг мақсадимиз ғалаба қозониш. 

Агар иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонсак, плей-офф босқичини нақд қилиб қўямиз. Эронга қарши учрашувда кўпроқ тажовузкор ўйнашимиз керак, чунки Эрон курашувчан жамоа", – деди вьетнамликлар устози.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика