"Вест Хэм" "Ювентус" футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёр
28 сен 2020 17:21
Новости
"Вест Хэм" "Ювентус" футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёр
"Вест Хэм" "Ювентус" билан ҳимоячи Даниэле Ругани бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Лондонликлар Турин клубига 26 ёшли италиялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича таклиф берди.
"Ювентус" эса Руганининг сотувидан 18 миллион евро ишлаб олишни хоҳламоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Ҳимоячининг "кекса синьора" билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Комментарии