Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз"
29 июл 2023 22:48
Новости
Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз"
Веско Стешевич: "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай жамоаларга мағлуб бўлиш уят эмас, аммо дурангга эришмоқчи эдик. "Нефтчи" гол урганидан сўнг баҳс тақдирини ўзгартира олмадик".
- Қайд этилган ҳисоб ўйинга мосми?
- Обьектив қарайдиган бўлсак, ҳа, ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда Абдуманнонов гол уришга яқин келди, иккинчи таймда ҳам вазият бўлади деб ўйлагандик, бироз омадимиз келмади.
- Забихилло Ўринбоев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшилди, Бектемир Абдуманнонов эса асосий ҳужумчидек кўринди. Бу сизни кўрсатмангизми?
- Ҳа. Ўринбоев чизиқлар орасида ўйнади ва тўпни қабул қилиш учун орқароққа қайтди. Абдуманнонов ва Неъматожонов юқорироқда ўйнашлари керак эди.
- Трансфер ойнаси ёпилишига яна 2 кун бор. Клуб яна янги футболчилар олиб келишни режа қиляптими?
- "Металлург" трансфер ишларини якунига етказди. Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз.
- Жамоада икки эронлик пайдо бўлди. Уларни қачон майдонга туширмоқчисиз?
- Шундай, бироқ уларнинг бири бетоб бўлиб, бир ҳафта майдонга туша олмади, иккинчиси яқиндагина жамоага қўшилди. Келаси баҳсларда улар хизматидан фойдаланишга умид қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии