RU

Последние новости

12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  5 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  7 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўйиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  2 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5

Веско Стешевич: "Бугун биз 2 очко йўқотдик" Новости

Веско Стешевич: "Бугун биз 2 очко йўқотдик"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Металлург" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан кейин мезбонлар мураббийи Веско Стешевич таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Бугун қимматли очколарни бой берганимиздан хафамиз. Биз ўйинни яхши бошламаган бўлсак ҳам дастлабки дақиқалардаёқ голлик вазият яратдик. Аммо Ўринбоев қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Шайқулов четлатилиб, бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин футболчиларимиз уйғонишди. Рақиб футболчиси ҳам қизил олиб, таркиблар тенглашганидан кейин эса ўйинни биз назорат қилдик. 

Пенальтидан гол уришимиз керак эди. Афсус, ундан ҳам гол уриш насиб қилмади. Убайдуллаевда яхши вазият бўлди, у рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди. Ўйлашимча, бугун биз 2 очко йўқотдик. 

Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоаларга қарши ўйинлар доим қийин бўлади. Назаримда, рақиб тўпни бизга бериб қўйиб, биз биринчи рақам бўлиб ўйнашимиз талаб этилганда муаммоларга дуч келяпмиз. Албатта, бу вазиятни таҳлил қилиб, ўрганиб чиқамиз", - деди Веско Стешевич.        

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика