Верраттининг собиқ агенти: "У бойиб кетади, аммо чўлда туялар билан яшайди"
28 июл 2023 15:11
Новости
Верраттининг собиқ агенти: "У бойиб кетади, аммо чўлда туялар билан яшайди"
ПСЖ хавбеки Марко Верраттининг собиқ агенти Донато Ди Кампли футболчининг "Ал Ҳилол"га ўтиши ҳақида гапириб ўтди.
"Охирги саккиз ойда Марко характер кўрсата олмади, чунки унинг ПСЖ билан шартномаси муддати якунига етаётганди (2022 йил декабрда италиялик парижликлар билан келишувни 2026 йилгача узайтирди, аввалги шартнома 2024 ёзгача эди). У "Барселона"га ўтиши ва фаолиятини бошқачароқ давом эттириши мумкин эди. Лекин у Париждаги инсонлар билан курашишдан қўрқди ва таслим бўлиб қўя қолди.
Ўшанда Марконинг фаолияти тугаган эди. У бойиб кетар, аммо афсонавий футболчи бўла олмайди. Менга маълум бўлишича, у Саудия Арабистонига йўл олади ва жуда кўп пул олади, бироқ чўлда туялар билан бирга яшашига тўғри келади".
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Комментарии