RU

Последние новости

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  0 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  118 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди" Новости

Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди"

"Андижон" жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги кечаги рақиби "Чиксереда" бош мураббийи Вернер Бергер ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз қандай? 
- Бу ўйинни бир қанча қисмларга бўлган бўлардим. Биринчи таймда бизда кўплаб муаммолар бўлди. Иккинчи бўлимда эса муаммоларимиз анча бартараф этилди. Биз яхшироқ ўйин кўрсата бошладик. Бизда ҳали яна 3 ҳафта бор. Менимча, бу муддат жамоамизнинг мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўришига етарли бўлади. Биз кураш олиб боришимиз керак. Ҳар бир позиция учун курашишга мажбурмиз. Ҳар бир учрашувда ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Яхшиҳамки олдимизда мавсумга тайёрланиш учун яна 3 ҳафта вақт бор. Умид қиламанки, жамоа сифатида шаклланишга муваффақ бўламиз.

 - "Андижон" сафида айнан қайси футболчи ажралиб турди?

- Мураббий сифатида ҳеч қачон қайсидир якка футболчи ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Рақиб ўйинини муҳокама қилишни тўғри деб билмайман. Лекин жамоа сифатида яхши ўйин кўрсатяпмиз, дейишим мумкин. Барибир ҳалигача кўплаб элементларда оқсаш ҳолатлари кузатиляпти. Олдиндаги ишлар бўйича позитив кайфиятдаман. Оптимистик ҳолатда фикр билдиряпман ва биз ривожланишимиз керак. Бунинг учун барча имкониятимиз бор. 

- Биринчи бўлимда жамоангизнинг ҳимоясида муаммолар бўлди...

- Албатта, биринчи таймда рақибимиз қўпол хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди ва бу борада устунлик қилдилар. Иккинчи бўлимда ўйинимизни қўлга олдик ва камроқ хатолар қилдик. Ўйинда яхши ва ёмон элементларни кўрдим. Биздан талаб қилинадиган нарса шуларни устида ишлашимиз керак. Яна бир нечта ўртоқлик ўйинлари орқали ушбу хатоларимизни ёпиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика