Венгер Неймар трансфери ҳақида: "Бутун бир мамлакат клубга эгалик қилса, ҳамма нарсанинг иложи бор"
04 авг 2017 12:02
Новости
Венгер Неймар трансфери ҳақида: "Бутун бир мамлакат клубга эгалик қилса, ҳамма нарсанинг иложи бор"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ҳужумчи Неймарнинг "Барселона"дан ПСЖга ўтиши ҳақида фикр билдирди.
Париж клуби бразилиялик учун 222 млн. евро тўлади.
"Бу трансфер - клуб эгалари сўнгги 15 йил ичида футболни бутунлай ўзгартириб юборганининг таъсири. Бутун бир мамлакат клубга эгалик қилса, ҳамма нарсанинг иложи бор. Молиявий фэйр-плейга амал қилиш қийинлашиб кетмоқда. Айнан шу сабабли мен ўз кучи билан яшаб келаётган футболни қўллаб-қувватлаганман" - дейди Венгер.
Комментарии