RU

Последние новости

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  4 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

Венесуэла бош мураббийи Фредди Мигель Гонсалес: "Ўзбекистондан таклиф тушгач ўйлаб ўтирмасдан розилик бердим" Новости

Венесуэла бош мураббийи Фредди Мигель Гонсалес: "Ўзбекистондан таклиф тушгач ўйлаб ўтирмасдан розилик бердим"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага Тошкентда Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Шу муносабат билан бугун ЎФА анжуманлар залида икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб Венесуэла терма жамоаси бош мураббийи Фредди Мигель Гонсалес ва футзалчи Рафаель Морильо журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

"Барчага хайрли кун. Биринчи ўринда ЎФА мутасаддиларига таклиф учун раҳмат айтаман. Тошкентда кучли футзалчиларга қарши ўйнаш биз учун катта шараф. Эртага барчага қизиқарли бўлган учрашув гувоҳига айланамиз",- дейди Фредди Мигель Гонсалес. 

"Ушбу иккита ўртоқлик учрашуви бизга Жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўйлайманки фойдали бўлади. Мухлислар учун ҳам бу ўйин қизиқарли, деб ўйлайман. Эртага кучли жамоа ғалабани қўлга киритиши тарафдориман",- дейди Рафаель Морильо. 


- Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?

- Маълумотларга эгамиз. Рақиб сафида юқори техникали ва тезкор ўйинчилар бор. Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўйинни кўриб ўргандик. Иккита учрашувда мураббийнинг ўз имзоси ва услуби билиниб турди. Ўзининг ёрқин ўйини билан ажралиб турди. Баҳодир Аҳмедов Хосе Мария Мендесдан сўнг муносиб тарзда ишни давом эттирмоқда. Таркибдаги ўзгаришларга қарамасдан услуб ўзгармаган. Футзалчиларга келсак масалан Рустам Умаров катта тажрибага эга. Бизни қийин ва қизиқарли ўйин кутмоқда.

- Ўзбекистоннинг таклифини қабул қилишингизга нима туртки бўлди?

-  2016 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон менда жуда яхши таассурот қолдирганди. Шахсан ўзим уларнинг ўйинларини жойидан туриб кузатганман. Мезбон Колумбия билан жуда яхши ўйнаган, фақат сўнгги дақиқаларда омад етишмаганди. Шу боис ўйлаб ўтирмасдан бу таклифни қабул қилдим.  

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика