RU

Последние новости

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  5 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  4 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  12 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

Вазият оғирга ўхшамоқда. Афсонавий Пеленинг саломатлиги билан нималар содир бўлмоқда? Новости

Вазият оғирга ўхшамоқда. Афсонавий Пеленинг саломатлиги билан нималар содир бўлмоқда?

Теги :  Пеле
Шифохонада оммани тинчлантиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо ёмон хабарлар рад этилмаяпти.


Бразилия жаҳон чемпионати пайтида нафақат Неймар ва жамоа, балки бош футбол афсонаси бўлмиш Пеленинг ҳаёти учун ҳам қайғурмоқда. Яна 82 ёшли футбол қиролининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар янгради. Бу хабарлар олдингисидан ҳам кўпроқ қўрқув солмоқда. Бразилия билан биргаликда бутун дунё ҳаёжонда. Килиан Мбаппе "твиттер"да "Қирол учун ибодат қилинглар" деб ёзди.

30 ноябрдаёқ Пеленинг Сан-Паулудаги Альберт Эйнштейн номидаги клиникага режадан ташқари ётқизилгани маълум бўлганди. ESPN Brazil "собиқ футболчида тананинг шишиши, шу жумладан юрак етишмовчилиги ва онгнинг ёмон ишлаши ташҳиси қўйилган, шу сабаб у мустақил равишда ўзига ғамхўрлик қила олмайди" деб ёзди. Пеле бунгача кимёвий терапия ўтказди ва бу ижобий натижа бермади. Унга тананинг турли аъзолари саратони, хусусан йўғон ичакнинг шишиши ташхиси қўйилган. "Қирол" операциядан сўнг буйрак ва простата муаммоларига дуч келди.

Аммо тармоқда 2 декабрь куни Пеленинг изоҳи пайдо бўлди ва бу кўпчиликка позитивлик улашди: "Дўстлар, мен шифохонада ҳар ойлик ташрифдаман. Доим позитив хабарларни олиш ёқимли. Қатарга ва менга яхши кайфият юбораётганларнинг барчасига раҳмат. Камерунга қарши ЖЧ-2022 ўйини олдидан Бразилия терма жамоаси мухлислари Пелега соғлик тиланган катта баннер тайёрлашди.



Шунга қарамасдан, ёқимсиз хабарлар тарқалишда давом этди. Эйнштейн номидаги клиника вакиллари текширув натижаларига кўра, Пеледа нафас йўллари инфекцияси аниқлангани, у антибиотиклар билан даволанаётганини маълум қилишди. Шу сабаб билан собиқ футболчи касалхонада яна бир қанча муддат қолиши керак.

Reuters 3 декабрда Folha de Sao Paulo'га таяниб, даҳшатли хабарни чоп этди. Манбанинг хабарига кўра, кимёвий терапия керакли натижани беришни тўхтатган ва бу жараёнлар тўхтатилган. Шифокорлар юлдузли беморга фақат паллиатив ёрдам кўрсатишмоқда: улар Пелега симптомларни енгишда ёрдам беради ва оғриқни енггилаштиради, аммо касалликнинг ўзини даволамайди. Қайд этилишича, ушбу ёрдам "прогрессив ва ҳаёт учун хавфли бўлган касаллик ёки ҳолатга эга бўлган барча беморлар учун кўрсатилади".



Вазият жуда ёмонга ўхшайди. Бироқ, 3 декабрь, шанба куни Эйнштейн номидаги клиника футбол қиролининг соғлиги бўйича янги баёнот билан чиқди. Шуниси сезилдики, шифокорлар жамоатчиликни тинчлантиришга ҳаракат қилишди, аммо кимёвий терапия тўхтатилгани ҳақидаги хабарни рад этишмади: "Пеле ҳали ҳам муолажалар ўтамоқда ва унинг саломатлиги барқарор. У инфекцияни даволашга яхши муносабат қилмоқда. Сўнгги 24 соат ичида ёмонлашув кузатилмади".

Шундан сўнг тармоқларда Пеленинг мухлисларга мурожаати чиқди: "Менинг дўстларим, барчангиз хотиржам ва позитив бўлишингизни хоҳлайман. Мен кучли, умидларга тўламан ва доимгидек даволанишга риоя қиляпман. Барча олган ёрдамим учун тиббий ва ҳамширалар жамоасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳақиқатдан ҳам Худога ишонаман ва сиздан келган ҳар бир севги хабари мени энергияга тўлдиради. Жаҳон чемпионатида Бразилияни кузатиб боринг! Ҳаммаси учун сизга раҳмат".



Уч карра жаҳон чемпиони бу сафарги қийин жангни ҳам ютади. Ҳудди майдонда ютганидек. Пеленинг Бразилия ЖЧ-2022ни эҳтимолий ютишини кўра олмаслик ҳақида эса одамнинг ўйлагиси ҳам келмайди.




Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика