RU

Последние новости

22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  3 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  9 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  54 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  9 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда Новости

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда

Футболчи "Манчестер Юнайтед"ни ёзда уни тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилиши учун етарлича голлар уришга ишонмоқда.

30 ёшли футболчи яқиндагина "Бёрнли"дан ижара асосида "қизил иблислар" сафига келиб қўшилди. 

У мавсумнинг ҳолган қисмини Эрик тен Ҳаг жамоасида ўтказади. 

Вегхорст "Олд Траффорд"га келганидан буён Антони Марсьялнинг жароҳатидан фойдаланиб Премьер-лига доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда асосий таркибда майдонга туширилди.

"Манчестер Юнайтед"да нидерландиялик футболчини жорий мавсум сўнгида ўзида олиб қолиш учун ҳеч қандай мажбурият ёки имкониятлари у билан тузилган шартномада келтирилмаган. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирги жамоасида доимий равишда қолишни исташини билдирди. Вегхорст, шунингдек, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Охир-оқибат ҳаммаси жуда оддий. Ҳужумчи сифатида сизни урган голларингиз билан баҳолашади. 

У (тен Ҳаг) ҳужумга ўтишни кучайтириш кераклигини айтди. 

Дақиқалардан унумли фойдаланишим керак. Фаолиятим давомида бир нарсани доим қилганман, гол урганман. Ҳозирча иккита ўйин бўлди. Агар катта имкониятларни қўлдан бой берсам, ташвишланишни бошласам бўлади, лекин ишончим комилки, мен буни уддалай оламан ва менда ҳаммаси жойида бўлади.

Бу ерда бўлиш жуда ажойиб".

"Манчестер Юнайтед" ёзда бирор бир ҳужумчи билан узоқ муддатли битим тузиш учун трансфер бозорига киради. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика