RU

Последние новости

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда Новости

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда

Футболчи "Манчестер Юнайтед"ни ёзда уни тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилиши учун етарлича голлар уришга ишонмоқда.

30 ёшли футболчи яқиндагина "Бёрнли"дан ижара асосида "қизил иблислар" сафига келиб қўшилди. 

У мавсумнинг ҳолган қисмини Эрик тен Ҳаг жамоасида ўтказади. 

Вегхорст "Олд Траффорд"га келганидан буён Антони Марсьялнинг жароҳатидан фойдаланиб Премьер-лига доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда асосий таркибда майдонга туширилди.

"Манчестер Юнайтед"да нидерландиялик футболчини жорий мавсум сўнгида ўзида олиб қолиш учун ҳеч қандай мажбурият ёки имкониятлари у билан тузилган шартномада келтирилмаган. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирги жамоасида доимий равишда қолишни исташини билдирди. Вегхорст, шунингдек, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Охир-оқибат ҳаммаси жуда оддий. Ҳужумчи сифатида сизни урган голларингиз билан баҳолашади. 

У (тен Ҳаг) ҳужумга ўтишни кучайтириш кераклигини айтди. 

Дақиқалардан унумли фойдаланишим керак. Фаолиятим давомида бир нарсани доим қилганман, гол урганман. Ҳозирча иккита ўйин бўлди. Агар катта имкониятларни қўлдан бой берсам, ташвишланишни бошласам бўлади, лекин ишончим комилки, мен буни уддалай оламан ва менда ҳаммаси жойида бўлади.

Бу ерда бўлиш жуда ажойиб".

"Манчестер Юнайтед" ёзда бирор бир ҳужумчи билан узоқ муддатли битим тузиш учун трансфер бозорига киради. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика