Васс "Атлетико"га ўтмоқчи. Агар уни сотишмаса, "Валенсия"га ўйнашдан бош тортиши мумкин
14 янв 2022 11:48
Новости
Васс "Атлетико"га ўтмоқчи. Агар уни сотишмаса, "Валенсия"га ўйнашдан бош тортиши мумкин
"Валенсия" ҳимоячиси Даниэль Васс "Атлетико"га ўтиши мумкин.
Даниялик Мадрид клубига ўтишни хоҳламоқда. Томонлар бир йилга узайтириш имконияти билан 2023 йилга қадар мўлжалланган битим борасида келишувга эришишди. Мадридликлар Вассни "Ньюкасл"га ўтиб кетган Киран Триппьернинг ўрнига танлашди.
"Валенсия" 1 миллион евро миқдоридаги трансфер таклифини рад этди. Шундан сўнг ўйинчи клуб учун ўйнашни рад этиши мумкин, унинг шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
"Валенсия" раҳбарияти муҳим ўйинчини қўйиб юбормоқчи эмас, аммо жамоа бош мураббийи Пепе Бордалас футболчини ўзи хоҳламаётган жамоада ушлаб қолиш хато деб ҳисоблайди.
32 ёшли ўйинчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии