Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?
26 авг 17:22
Новости
Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?
Айни пайтда эркин агент бўлиб турган тажрибали ҳужумчи Жейми Варди тез орада Италия А Серияси клубларидан бирига ўтиши мумкин.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, 38 ёшли англиялик футболчи ушбу ёзги трансфер ойнасида "Кремонезе" билан шартнома имзолайди. Варди аллақачон Италия терма жамоаси вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказган.
Бунгача тажрибали форвард ёзда Испания ёки Шотландияга ўтиши мумкинлиги ҳақида матбуотда хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Жейми Варди ўтган мавсум "Лестер" таркибида Англия чемпионатида 35 ўйин ўтказиб, 9 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии