RU

Варан: "Бу менинг мағлубиятим. Шерикларим олдида уятдаман" Новости

Варан: "Бу менинг мағлубиятим. Шерикларим олдида уятдаман"

"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ЧЛ доирасидаги "Манчестер Сити" (1:2)га қарши ўйинда қилган хатолари ҳақида гапирди.

"Бу менинг мағлубиятим. Мен буни қабул қилишим керак. Мағлубият учун жавобгарман. Яхши тайёргарлик кўргандик, аммо хатолар қимматга тушди. Жамоадошларим олдида уятдаман.

Эҳтимол биз ўйиннинг бошида жуда кўп таваккал қилдик ва бунинг учун жавоб олдик", - дейди Варан.

Эслатиб ўтамиз, кечаги "Сити"га қарши ўйинда франциялик футболчи икки қўпол хатога йўл қўйди ва шундан сўнг "шаҳарликлар" голлар уришди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика