RU

Последние новости

18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  8 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  22 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0

"VAR ҳакамлари кўпайди, аммо можароли ҳолат ва хатолар камайдими?" — Алишер Никимбаев Новости

"VAR ҳакамлари кўпайди, аммо можароли ҳолат ва хатолар камайдими?" — Алишер Никимбаев

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев футбол ҳакамлари марказининг VAR технологияси бўйича берган маълумотига муносабат билдирди.

"Ўзбекистондаги айрим футбол тузилмалари раҳбарларининг янги авлоди учун одатий матн. Бу шундай кўринади: мендан олдин ҳамма нарса ёмон эди, мен келдим ва у яхшиланди.

Ҳакамлар маркази ташкил этилганидан бери VAR ҳакамлари сони кўпроқ бўлганлиги билан фахрланмоқда. Асосий хизмат айнан марказга тегишли эканлигига ишора қилиняпти. Аммо шу билан бирга, у лицензияни Марказ бермаслигини унутиб қўймоқда (ёки айтишни хоҳламаяпти). Ўз навбатида, ФИФА лицензияларини фақат маълум инструкторларгина олган. Бизнинг ҳолатда, бу Валентин Коваленко ва Владислав Цейтлин. Марказ бўлса-бўлмаса, бу VAR ҳакамлари сонига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган бўларди.

Яна бир муаммо шундаки, миқдор ҳар доим ҳам сифатни англатмайди. VAR ҳакамлари кўпайди, аммо можароли ҳолат ва хатолар камайдими? Кўришлар қисқардими? Бундай статистика борми? Ёки баҳам кўриш уятми?

Умуман олганда, интрига ва туҳмат билан ҳокимиятни эгаллаб олган янги авлод вакиллари совет мутасаддиларини ҳайратланарли тарзда эслатади. Худди ўша кўзбўямачилар ва қоғозбоз мутахассислар, худди ўша интригачилар", – деди Алишер Никимбаев Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабарига жавобан.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика