RU

Последние новости

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  2 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  24 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

"VAR" билан барча муаммолар ҳал бўлиб қолмаяпти. ЖЧ-2022даги энг мунозарали вазиятлар (ТОП-10) Новости

"VAR" билан барча муаммолар ҳал бўлиб қолмаяпти. ЖЧ-2022даги энг мунозарали вазиятлар (ТОП-10)

Теги :  ЖЧ-2022 VAR
Такрорий лавҳалар ҳакамларни танқидлардан қутқара олмаяпти.

Жаҳон чемпионати шукуҳи ҳали бизни тарк этмагандек. Баъзи ўйинлар, баъзи эпизодлар муҳокамаси ҳали ҳам давом этмоқда. Жумладан, ҳакамлар ва улар билан боғлиқ масалалар. Кўпчилик "VAR" ҳакамлик борасидаги муаммоларни тўлиқ ҳал қилади ва ҳеч қандай саволга ўрин қолдирмайди деб ўйлаганди. Бироқ бу муаммо йўқолганича йўқ. Шунчаки муаммонинг ракурси ўзгарди.

Умумий олганда Қатардаги мусобақада "VAR" ўйинга 27 марта аралашди. Улардан 25 тасида ҳакамлар дастлабки қарорларини ўзгартиришди. Икки марта бош ҳакам такрорий лавҳадан кейин ҳам ўз фикрида қолди. Бу – ЖЧ-2018да бўлганидан кўпроқ, ўшанда "VAR" 17 марта ҳакамларга ёрдамга келган ва улар қарорини ўзгартирган, уч марта эса фикрида қолганди. Бироқ ушбу вазиятни чуқурроқ ўрганиш мумкин.

Мисол учун Қатарда "VAR" гуруҳ босқичида айниқса фаол бўлди. Шу босқичнинг ўзидаёқ "VAR" бутун ЖЧ-2018дагидан кўпроқ ишга туширилди. Плей-оффга келиб эса нимадир ўзгариб қолгандек. Фақатгина икки марта плей-оффда ишлаган ҳакамлар "VAR" сабабли ўз қарорларини ўзгартиришди.

Бундан келиб чиқадики, "VAR" гуруҳ босқичида ўртача 0,52 марта ўйинга аралашган бўлса, плей-оффда бу кўрсаткич 0,125 ташкил этди. Фарқ сезиларли даражада катта. Шу ўринда таъкидлаш лозим, плей-оффда ҳакамлик даражаси бир мунча юқорироқ даражада бўлди. Гуруҳ босқичидан кейин ҳакамлар одатдагидек бир сараланди. Хато камроқ бўлса - "VAR" ҳам ишга камроқ аралашади. Бу мантиқан тўғри.

Шундай бўлсада, ҳамон "VAR" туфайли қабул қилинган баъзи қарорлар ҳалигача муҳокамага сабаб бўлмоқда. ESPN муҳокамаларга сабаб бўлган 10 та шундай вазиятни ажратиб кўрсатишга қарор топди.


10. Хорватия - Бельгия (0:0) учрашувида Ловреннинг офсайди сабаб бекор қилинган пенальти

Карраско жарима майдончасида Крамаричга тегиб, хорватиялик йиқилгач, англиялик ҳакам Энтони Тейлор нуқтага ишора қилди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолатни аниқловчи яримавтомат технология Ловренда инсон сеза олмайдиган даражадаги кичик оффсайлни аниқлади. ФИФАнинг суратларидан ҳам қанақасига Ловрен Вертонгендан олдинда бўлиб қолганини тушуниш бироз мушкул эди. Бироқ тизим шу ҳақида маълум қиларди. Балки бу ерда гап айнан графика ва уни тақдим этилишидадир. Бироқ бундай ҳолат технологияларга бўлган ишончни, мойилликни оширмагани аниқ.


9. Амартининг Нуньесга нисбатан қўполлиги учун Гана билан баҳсда (2:0) Уругвай фойдасига пенальти белгиламаслик 

"VAR" германиялик Даниэль Зибертни такрорий лавҳани кўришга таклиф қилганида, Уругвайдаги барча ҳакам Амартининг Нуньесга нисбатан жарима майдончасида ишлатган фоли учун пенальти белгилашига ишончи комил эди. Аммо бу ЖЧ-2022 давомида фақат икки бор юз бергани, рефери вазиятни такроран кўриб ҳам дастлабки қарорини ўзгартирмаган, ҳолатдан биттаси эди. Қизиқ томони эса Зиберт шу учрашувдан кейин мундиал ўйинларида ишламади.

8. Португалия - Гана ўйинида (3:2) Салисунинг Роналдуга нисбатан "фоли" учун белгиланган пенальти 

Америкалик ҳакам Исмаил Эльфат 62-дақиқада жарима майдончаси ичида Салисунинг Роналдуга тегиб кетишида фол кўради. Кўпчилик "VAR"ни бу ҳолатда вазиятга аралашмагани учун танқид қилишди. Бироқ аслида хонадагилар вазиятни такроран кўришгани турган гап. Такрорий лавҳалар ганалик нафақат Криштиануга, балки тўпга ҳам ета олганини кўрсатарди. Қайсидир жиҳатлари билан бу ҳолат Амарти ва Нуньес вазиятини эслатарди, фақат якуний қарор, натижа бошқача бўлди. Бу вазиятда ҳакам пенальти белгиламаганида, ўйиндан кейин кўпчилик у ҳақида эслаб ҳам ўтирмаса керак эди. Қайд этиш лозим ФИФА Эльфатни қўллаб-қувватлади. Исмаил шунингдек Камерун - Бразилия ва Япония - Хорватия ўйинларида ишлади.


7. Франция - Англия учрашувидаги Упамеканонинг Кейнга нисбатан фолидаги эҳтимолий пенальти (2:1)

Қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эпизод. Шу билан бирга у қадар мушкул бўлмаганларидан. Жарима майдончасининг ўнгроқдаги чегарасида Упамекано Кейнга нисбатан қоидани бузган ҳолда ҳаракат қилди. Бироқ ҳакам Вилтон Сампайо (Бразилия) тўқнашувни эътиборсиз қолдирди. Жарима майдончасида йиқилган форвард очиқчасига "VAR"ни "чақириш" кераклигига ишора қиларди. Амалда ҳам шундай бўлди.

Лекин қоида жарима майдончасигача бузилгани маълум бўлди, бундан келиб чиқадики, Сампайога ҳеч қандай фикр бериш мумкин эмас. Агарда фол жарима майдончасида бўлганида "VAR" реферини хатодан қайтариб, пенальти белгилашга чорларди. Ёзилган қоидаларда шунақа нюанслари ҳам бор. Шунингдек, бу ҳолат ФИФАнинг "VAR" тизими ҳозирча мукаммал эмаслигига яна бир исбот. Такрорий лавҳалардан кейин ҳам аниқ бир фикр айтиш мушкул эди ("VAR"дагиларда бошқа ракурслардан ҳам такрорлар бўлгани аниқ), аммо "VAR" вазиятни текшираётгани қолганларга кўрсатилмади ва шу сабабли ҳам саволлар очиқ қолиб кетди.


6. Франция - Марокаш (2:0) учрашувидаги Эрнандеснинг Буфалга нисбатан фолидан кейин эҳтимолий пенальти 

Эрнандес ва Франция термаси Теонинг эҳтимолий фоли сабаб жазоланмай қолгани етмагандек, огоҳлантириш Буфалга насиб қилди. Ҳакам эса "VAR" хатоси ҳақида огоҳлантирмаганида сариқни ҳам бекор қила олмасди.

Эрнандес ва Буфалнинг тўқнашуви пенальтига сабаб сифатида қизғин муҳокама қилинмоқда, сабаби бир қарашда бу чиндан ўн бир метрлик жарима зарбаси эди. Бироқ мексикалик Сесар Рамос ва ўша куни "VAR"да ишлаган канадалик Дрю Фишер бундай фикрда эмасди. Сабаби  Тео тўпга ҳам тегинган, рақиб билан тўқнашувни эса улар ўйинда бўладиган эпизод деб топишди. Назаримизда, агарда ҳакам ва "VAR" пенальти белгилаганида кимдир жиддий равишда талашмаган бўларди.


5. Эквадор - Қатар учрашувида (2:0) Валенсиянинг голи оффсайд туфайли бекор қилинди

Бунгача "VAR" тўғри қарор қабул қилгани, аммо маълумотлар тўлиқлигича очиқланмагани сабаб эътирозлар пайдо бўлгани ҳақидаги вазият борасида гаплашгандик. Шунга ўхшаш ҳолат чемпионатнинг илк дақиқаларидаёқ юз берди, Валенсия бир қарашда мезбонлар дарвозасини ишғол қилганди, лекин гол бекор қилинди.

Дарвоза олдида шунчалик талатўп юзага келдики, такрорий лавҳалар, стоп-кадрлар ҳам, "VAR" моделлари ҳам аниқ фикр билдириш учун замин яратолмасди. Трансляциядаги турли ракурслар ҳам фойда бермади. Натижада биз қатъий қабул қилинган оффсайдни, бироқ маълумот камлиги сабаб юзага келган кўплаб саволларга эга бўлдик.


4. Танаканинг Япония - Испания (2:1) ўйинидаги голи

Танаканинг 51-дақиқада урган голи жанубий африкалик ҳакам Виктор Гомес томонидан инобатга олинмади. Лекин "VAR" дарвоза чизиғидаги камера кадрларини кўргач, ҳал қилувчи узатма амалга оширилаётганда тўп чизиқни тўлиқлигича кесиб ўтмаганини ва кўпчилик мухлислар қатори, рефери ҳам адашгани маълум қилди. Бироқ биз яна маълумотни тўғри етказилмаслиги сабабли юзага келаётган муаммога дуч келяпмиз. Трансляциядаги ҳеч бир такрорий лавҳа тўп майдонда қолганини билиш учун етарли бўлмаганди.

Орадан бир сутка ўтибгина ФИФА "VAR" қарор чиқаришда фойдаланган кадрларни чоп этди. Унгача эса муҳокамалар авжига чиқиб улгурганди. Баъзилар ҳалигача фикри ўзгармаган, сабаби ўйинни кўрган, лекин кейинги тафсилотлардан бехабар қолган. Баъзи Лигалар "VAR" кадрларини трансляцияга ҳам узатишни йўлга қўйган. ФИФА эса ЖЧ-2022да бундай қилмади. Натижада "VAR"га бўлган саволлар сони анчагинани ташкил этди.


3. Польша - Аргентина (0:2) учрашувида Шесни Мессига қарши фоли учун пенальти

Чемпионатдаги энг тушунарсиз, яққол бўлмаган пенальти голландиялик Данни Маккели томонидан белгиланди. Шесни тўпга чиқишда Месси билан тўқнашди. Кўпинча бундай эпизодларни "VAR" қайта кўриб ҳам чиқмайди. Бироқ бу сафар у эътиборини ўша эпизодга қаратди, Маккели эса қаршилик кўрсата олмади ва пенальти белгилади. Қизиғи, Месси ўша пенальтидан унумли фойдалана олмаган, Маккели учун эса мундиаль ўша куни якунига етганди.


2. Уругвайнинг Португалияга қарши ўйинида Хименеснинг қўл билан ўйини (0:2)

Қарордан келиб чиқсак, бу ЖЧнинг энг қўпол хатоси эди. Шунга қарамай, энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлганича йўқ. Бруну Фернандеш тўпни жарима майдончасига йўллаётганда у ерга қулаётганида таянч вазифасини бажариши керак бўлган Хименеснинг қўлига тегди.

"VAR"даги қатарлик ҳакам Ал Марри эронлик Фағонига вазиятни такроран кўриб, эҳтимолий пенальти масаласини ҳал қилиш зарур. Эронлик бу фикрни қўллаб-қувватлади. Бу вазиятда муҳокама бўлиши ҳам мумкин эмас. Қоидаларда айнан шу каби ҳолатлар ёзиб қўйилган. Футболчи йиқилаётганида таянч бўладиган қўлга тўп тегиши фол эмас. Фағони такрорий лавҳани кўриб, ҳаттоки ФИФА қоидаларига амал қилишни истамади. Шундан сўнг, Фағонини чемпионатда бошқа кўришмади.


1. Франциянинг Тунисга қарши учрашувида Гризманнинг бекор қилинган голи (0:1)

"VAR" протоколидаги энг катта хато шу ўйинда юз берди. Бу ерда жараённинг ўзида хатолик юз берди. Ўйин охирида Гризманн ҳисобни тенглаштирди. Эътиборлиси, у тўпни Тальбидан келган тўпни эгаллаб олганди – яъни Тчуамени чиндан ўйиндан ташқари ҳолатдаги жамоадошига тўпни узатган бўлсада, Антуан шеригидан эмас. Ҳакам янги зеландиялик Конгер голни инобатга олди. Орада маълум вақт ўтгач, у финал ҳуштагини ҳам чалди. Ва бўлди.

У тўғридан-тўғри равишда "VAR"ни рад этиб, ортга қайтиб, вазиятни такроран кўришни истамагандек. Бироқ яна ўша қатарлик Ал Марри ҳакамга такрорий лавҳани кўриш зарурлигига ишонтирди ва гол офсайд туфайли бекор қилинди. Бунинг ҳаммаси ўйин якунлангач юз берди. Бу эса регламентнинг қўпол равишда бузилиши. Ўз навбатида ФИФА ҳам ўйин натижасини дурангга ўзгартириш масаласини кўриб чиқишни истамади. Яхши ҳамки ушбу баҳс натижаси гуруҳдаги ҳолатга жиддий таъсир кўрсатмади. Албатта, Ал Марри ва Конгерни биз бошқа ЖЧ ўйинида кўрмадик.


ФОТО: uefa.com, gettyimages.com

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика