Ван Гал: "Ди Мариянинг қилиғини оқлаб бўлмайди"
10 мар 2015 13:14
Новости
Ван Гал: "Ди Мариянинг қилиғини оқлаб бўлмайди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи "Арсенал"га қарши учрашувда (1:2) Анхель ди Мария қизил карточка олган вазиятга изоҳ берди.
Аргентиналик 76 дақиқада симуляция учун сарик карточко олади ва бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳакамнинг футболкасидан тортгани учун иккинчи огоҳлантирувчи карточкани олиб, майдонни тарк этади.
"Ди Мария ҳакамга тегиниш мумкин эмаслигини билади, аммо унинг ҳис-туйғулари бу ишни қилишга мажбур этди. У билан суҳбатлашдим ва футболчи менинг фикримдан хабардор. Унинг бу қилиғини оқлаб бўлмайди" - дейди ван Гал.
Комментарии