Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди
13 мар 14:36
Новости
Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди
Виржил ван Дейк ПСЖ раҳбариятидан узр сўради.
Парижликлар ва "Ливерпуль" ўртасидаги биринчи ўйин танаффусида Луиш Кампуш ҳакамлар билан Иброҳим Конате олиши керак бўлган қизил карточка мавзусида қизғин мулоқот қилди. "Қизиллар" ҳимоячиси ПСЖнинг спорт масалалари бўйича маслаҳатчисига "Бро, бу Лига 1 эмас" деди.
Иккинчи ўйиндан сўнг ван Дейк Кампуш ва француз клуби президенти Носир Ал-Ҳелайфи билан суҳбатлашди. Нидерландиялик футболчи ўтган ҳафтада айтган гапи учун узр сўраган. Шунингдек, у ПСЖ сўнгги уч йил ичида у ўйнаган энг яхши жамоа эканлигини айтди.
Қайд этилишича, парижликлар раҳбарияти ван Дейкнинг бундай ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии