RU

Последние новости

"Ван дер Варт Иньестанинг ЖЧ финалидаги ғалаба голини урганида суратда яхши кўринган". Коке Нидерлания терма жамоаси собиқ ўйинчисининг танқиди ҳақида Новости

"Ван дер Варт Иньестанинг ЖЧ финалидаги ғалаба голини урганида суратда яхши кўринган". Коке Нидерлания терма жамоаси собиқ ўйинчисининг танқиди ҳақида

Испания терма жамоаси ва "Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке Нидерландия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Рафаэль ван дер Вартнинг испанларни Евро-2020даги ўйинларини кескин танқид қилганига жавоб қайтарди.

"Ван дер Варт ўзининг обрўсини хоҳлайди. Мен уни ЖЧ-2010 финалида кўрганман. Иньеста ғалаба голини ургандаги расмда ван дер Варт яхши кўринган.

Биз бу сўзни эслаб қоламиз, улар бизга мотивация қўшади. Биз уларни чоп этиб, кийим алмаштириш хонасидаги деворга илмаймиз, аммо Нидерландия билан ўйнасак, буни эсга оламиз", - дейди Коке.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ван дер Варт Испанияни ёмон маънода "даҳшатли" ўйинини айтган ва уларнинг пасларини танқид қилган эди.

Қайд этиш керакки, "қизил фурия" айнан шундай услуб билан ўйнаб, ЖЧ-2010 финалида Ван дер Варт ва унинг жамоасини мағлуб этган.


- Бу эса Коке айтган ЖЧ-2010 финалидаги вазият

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика