RU

Последние новости

19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  0 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 19:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  4 19:00Суперлига. "Андижон" — "Динамо" 0:1 (матнли трансляция)  19 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:55U-17 Осиё кубоги. Финал. Ўзбекистон ва С.Арабистонининг асосий таркиблари маълум  9 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

Ван дер Сар: "Аякс" қийин даврларни бошдан кечирди" Новости

Ван дер Сар: "Аякс" қийин даврларни бошдан кечирди"

Амстердам клуби бош директори, собиқ дарвозабон Эдвин ван дер Сар клубнинг ёздаги йўқотишлари ҳақида гапириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, клуб жамоа устози Эрик тен Ҳаг, шунингдек, топ-ўйинчилар Антони ва Лисандро Мартинесни "Манчестер Юнайтед"га бой берганидан сўнг қийинчиликка дуч келган. Мутахассис қўйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Албатта, биз йўқотган ўйинчиларимиз сони туфайли бу энг қийин ойна бўлди, деб айта оламиз. Биз ўз позициямизни яхши биламиз. 

Чет элларда тўланадиган маблағ ва ойлик-маошларга қарши тура олмаганимиз боис асосий ўйинчиларимизнинг илиб кетилишига тўсқинлик қила олмаймиз". 

Шунингдек, 57 млн евро эвазига бошқа клуб сафига бориб қўшилган ҳимоячи Мартинес ҳақида ҳам клуб расмийси томонидан аниқлик киритилди: 

"Биз уни яна бир йил олиб қолишни ният қилгандик. Шунинг учун Лисандро учун биринчи келган таклиф – "Арсенал"нинг таклифи қатьий рад этилди. Биз уни сақлаб қолиш учун қаттиқ курашдик".

95 млн евро маблағ ҳисобига “МЮ” аъзосига айланган вингер Антони ҳақида эса қуйидагича гапирди:

"Бу иқтисодий қарор эди, бироқ уни қабул қилиш қийин бўлди. Биз қизиқиш борлигини билардик, лекин бу даражада эканидан хабаримиз йўқ эди. Унинг ўрнига муносиб ўринбосар топишга жуда кеч эди. Биз Антони танлаган йўлни тўғри, деб ҳисобламаймиз, бироқ "Аякс"ни тарк этган ҳар бир ўйинчининг муваффақият қозониши ниҳоятда муҳим, бу бизни яхши томондан акс эттиради".

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика