Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?
06 окт 17:51
Новости
Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?
Уругвай терма жамоаси "Реал" футболчисининг хизматларидан фойдаланмайди.
Терма жамоа устози Марсело Бьелса жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири, "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени бўлажак ўйинлар учун чақирмасликка қарор қилди.
2 карра жаҳон чемпиони октябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 10 октябрь куни Доминикан Республикаси, 13 октябрь куни эса Ўзбекистон билан куч синашади.
"Испания гранди вице-сардори Вальверде ҳеч қандай жароҳат олмагани ва соғлиғида ҳеч қандай муаммога дуч келмаганига қарамай, 27 ёшли футболчига дам беришга қарор қилинган", – дейилади манбанинг хабарида.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии