RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Вали Султонов “Хоразм” бош мураббийи этиб тайинланди Новости

Вали Султонов “Хоразм” бош мураббийи этиб тайинланди

Биринчи лигада аҳволи қийинлашиб қолган “Хоразм”нинг бугунги холатига ҳавас қилиб бўлмайди.
Урганчликлар биринчи босқичдан сўнг бош мураббийсиз қолиб кетганди. Боиси бунгача бошқарув постида ишлаб келган Мансур Давлетов айрим сабабларга кўра, ўз лавозимидан озод этилганди. “СА”нинг аниқлашича урганчликлар ўйинларга мураббийсиз тайёргарлик кўриб, сафар учрашувларига ҳам асосан 16-17 кишилик делегация билан бораётганди. Хусусан “УзДонгЖу” билан баҳсда ўзимиз шунга амин бўлдик. Ўз вақтида олий лигада иштирок этган “Хоразм”да шу куни на мураббий, на шифокор бор эди. Ўйинни юқоридан тасвирга туширган йигит ҳам футболчи бўлиб, у Темур Исмоилов эди. Қизиқ холат албатта. Шундай эмасми?

Йил бошида клуб раҳбари Султонбой Нурметов билан суҳбатлашганимизда, клубнинг жорий мавсумдаги бюджети 3 миллиард сўм эканлигини ва бу йил олий лигага чиқиш учун курашишини таъкидлаганди. Аммо бириктирилган ҳомийлардан вада қилинган пуллар ўз вақтида клуб ҳисоб рақамига тушмаган кўринади. Шу боис “Хоразм” иккинчи босқичда турнир жадвалида сезиларли равишда пастлаб кетди. Боз устига жамоани муаммолар гирдобидан олиб чиқиб кета оладиган малакали мураббийнинг йўқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Қолаверса дарвозабонлар билан боғлиқ муммо юзага келгач, жамоа ишини янада ортга сурди. Айниқса водийда кечган баҳсларда “Хоразм” бу борада анчагина қийинчиликка дуч келди. Таркиб жиҳатдан биринчи лига клублари билан бемалол рақобат қила оладиган урганчликлардан табиийки маҳаллий мухлислар бундай иштирокни кутмаганди. Лекин клубда молиявий муаммолар бор экан, ҳар қандай кучли таркибга эга бўлманг барибир бу нарса натижага таъсир ўтказмасдан қолмайди.  
Клуб расмийларининг сайтимизга маълум қилишича, кеча жамоада Вали Султонов расман иш бошлади. Таниқли мураббий учун жамоа бегона эмас. Боиси ўқувчиларимиз яхши эслашса керак, Султонов илгари “Хоразм”ни олий лигада ҳам бошқарганди. Кўрамиз, бу мураббий жамоани инқироздан олиб чиқиб кета олармикин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика