RU

Последние новости

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  11 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 1:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Вали Султонов: “Андижонга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик” Новости

Вали Султонов: “Андижонга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Жумладан Андижон шаҳрида “УзДонгЖу” клуби рақиби “Хоразм”ни қабул қилди ва 5:2 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейин урганчликлар устози Вали Султонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Кеча тунда 1500 км йўл босиб, Андижонга етиб келгандик. Табиийки йигитларда чарчоқ аломатлари бор эди. Қолаверса бу ерга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик. Негаки, таркибда турли сабабларга кўра йўқотишлар мавжуд эди. Жарохатлар кўпайиб кетди. Хусусан асосий ҳужумчимиз Низомжон Норов бетоб бўлиб қолгани туфайли, жамоага ёрдам бера олмаяпти. Унинг йўқлиги жуда билиняпти. Лекин бу билан мағлубиятга баҳона қилмоқчи эмасман.

- Ўзингиз ҳам кузатдингиз, айрим футболчиларимиз жисмонан толиқиб қолди. Афсуски захирада ҳеч ким йўқ эди. Шунга қарамай йигитлар очко олиш мақсадида бор кучини бериб ўйнади.

- Андижонга 11 нафар футболчи билан келиб, ўйнаб кетишимизнинг боиси молиявий муаммолар билан боғлиқдир. Ғалаба билан қайтиш учун сафар ўйинига 1-2 кун олдинроқ бориб, жиддий тайёргарлик кўрсангиз шундагина мақсадга эришиш мумкин бўлади. Бироқ айни дамда бизда бундай имконият йўқ.

- Яшириб ўтирмоқчи эмасман, 2та ойлик ва 8та мукофот пуллари бўйича қарздорлик бор. Сафар ўйинларига имкон қадар бир амаллаб бориб келмоқдамиз. Агарда футболчига ойлик маошларини ўз вақтида бериб турсангиз, кейингина улардан натижа талаб қилиш осонлашади. Ҳозир бизда аксинча холат.

- Давралар оралиғида таркибда ўзгаришларга қўл урдик. Тажрибали футболчи Ренат Байрамовга ўзимиз жавоб бериб юбордик. У ўзидан кутилган нарсани кўрсатиб бера олмади. Шу боис ёшларга имконият беришга қарор қилдик.

- Таркибнинг ўзагини маҳаллий футболчилар ташкил этади. Шу боис ўйиндан бир кун йиғиламиз. Доимий тарзда машғулот ўтказиб, ишлаш учун эса шароит йўқ. Қолган вилоятлик футболчиларимиз эса асосан ўйин куни етиб келишади. Шунга қарамай жамоамизнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни қониқарли дейиш мумкин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика