RU

Последние новости

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  1 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

Вальехо "Қироллик клуби"га муносиб эканлигини исботламоқчи Новости

Вальехо "Қироллик клуби"га муносиб эканлигини исботламоқчи

Испаниялик ҳимоячи нияти жиддий ва умидини узишни ўйламаяпти.

Марказий ҳимоячи мавсумлар оралиғида пойтахт жамоасига келиб қўшилганди. Чемпионат бошланиб улгурмай, Хесус Вальехо жароҳат олди ва уч ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиши маълум қилинди. Бироқ у тўлиқ соғайиб сафга қайтишига унданда кўпроқ вақт керак бўлди. Чап оёқ мушакларини шикастлаб олган футболчи анча вақтгача индивидуал тарзда шуғулланишга мажбур бўлди ва шу сабаб, жамоанинг ўйин учун қайдномаларига ҳам киритилмади.

Испанияга катта умидлар билан қайтган футболчи фаолиятининг қийин дамларини бошдан ўтказмоқда.

Олдинда Хесус учун икки ҳафтадан камроқ вақт бор. Терма жамоалар ўйинлари сабаб юзага келган танаффусда у ўзининг оптимал формасига кириб олишга уринади. Бунда у Испания U-21 ёшлар термасига, ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати-2019 саралаши доирасида Словакияга қарши ўйинга чақирув олгани яхши янгилик.

Буларнинг барчасига қарамай, Вальехо тушкунликка тушгани йўқ ва ҳамон жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга ўз имкониятларини кўрсатмоқчи, ҳамда жамоага кераклигини исботламоқчи.

Ҳимоячиларнинг бир нечтаси жароҳат сабаб сафдан чиққанини инобатга олсак, Хесус Вальехони яқин орада майдонда кўрсак ажаб эмас.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика