Валенсия футболчилар овозига кўра МЮнинг энг яхши ўйинчиси
19 мая 2017 20:32
Новости
Валенсия футболчилар овозига кўра МЮнинг энг яхши ўйинчиси
"Манчестер Юнайтед"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Антонио Валенсия футболчилар талқинига кўра жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бу мавсум Валенсия мухлислар овозига кўра уч бор ой футболчиси деб топилган эди. Ушбу совринни ўтган йил қўлга киритган Крисс Смоллинг нима учун Валенсияга овоз берганини айтиб ўтди.
"Антонио ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам стабил ва ишончли бўлди. Ҳар бир ҳужумчи ва вингер уни алдаб ўтишга ҳаракат қилди ва қийин ҳолатга тушиб қолди".
Валенсия 2011-2012 йилги мавсумда ҳам футболчилар талқинига кўра энг яхши бўлган эди.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии