RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Вагиз Галиулин: «Жароҳатимни даволаш режа асосида кетмоқда» Новости

Вагиз Галиулин: «Жароҳатимни даволаш режа асосида кетмоқда»

«Рубин» ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин Европа лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги «Ягодина»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олганди. Ҳамюртимиз жароҳатини даволаш қандай кечганини айтиб берди.
— Вагиз, мухлислар сизнинг соғлиғингиз ҳақида қайғуришмоқда. Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?
— Мен ҳақимда эслашаётганидан хурсандман. Айни пайтда ўзимни яхши ҳис қилаяпман. 16 ноябрь куни икки ҳафталик тикланиш жараёнини ўтказиб Германиядан Қозонга келдим. Қозон шаҳрида тикланишни давом эттираяпман. Барчаси режадагидек кетмоқда!

— «Сибирь» сафида ўйнаётганингизда оғир жароҳат олган эдингиз. Бу сафар ҳам шундай бўлди, буни омадсизлик деса бўладими?
— «Сибирь» сафида жуда оғир жароҳат олгандим, пайларим узилиб кетганди, узоқ вақт даволангандим, майдонга қайтганимдан кейин ҳам оғриқлар бўлганди. Аммо вақт барчасига даво. Худога шукур оғриқлар ўтиб кетди. Аммо «Ягодина»га қарши ўйинда тўпиғимдан жароҳат олдим. 19 август куни Мюнхенда операция қилишди. Ўша вақт ҳақида эслашни ҳам истамаяпман.

— Қачон майдонга қайтиш ниятидасиз? Жисмоний ҳолатни тиклаб олиш учун кўп вақт кетадими?
— Ҳозир оёғим безовта қилаётгани йўқ. Кейинги йил бошида майдонга қайтишни режалаштираяпман. Жамоага тезроқ фойда келтиришни истайман.

— Клуб Россия чемпионатида 10-ўринда бормоқда, бу унинг ўрни эмас. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

— Жамоа ҳозир ўзига ярашмайдиган ўринда эканига қўшиламан. Аммо бу вақтинча эканига ишончим комил. Албатта, бу вазиятдан чиқиб кетиб юқорилаймиз.

Мавсумнинг қолган ўйинларида мухлислардан бизни қўллаб туришларини сўрайман. Биз ўйинчилар эса, уларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганича ўйнаймиз, – дейди Галиулин клуб расмий сайтига.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика