RU

Последние новости

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  4 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Вагиз Галиулин: “Икки қадам олдинга босиш учун аввал бир қадам орқага юриш керак” Новости

Вагиз Галиулин: “Икки қадам олдинга босиш учун аввал бир қадам орқага юриш керак”

Россия чепмпионатида Одил Аҳмедов, Виталий Денисов сингари футболчиларимиздан ташқари яна бир ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ҳам тўп суради.

Ўз вақтида “Рубин” таркибида ўйнаб эътибор қозонган ўйинчимиз кейинчалик жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. Айни пайтда у Россия биринчи дивизионидаги “Тосно” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳамма ҳам унинг қаерда ўйнаётганидан бохабар бўлмаса керак. Галиулин билан бир неча бор суҳбатлашишга уриндик. Ниҳоят, бу сафар интервью учун билдирган таклифимизни қабул қилди. 


“Энг муҳими, ўйин амалиётига эга бўляпман”
- Вагиз, авваламбор таклифимизни рад этмаганингиз учун раҳмат. Фаолиятингизни “Тосно” клубида бошлаганингиздан хабардормиз. Лекин Галиулинни ушбу жамоада тўп сураётганидан бехабар бўлган мухлислар ҳам бор. Дастлаб, мазкур клубга кўчиб ўтишингиз сабаблари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Ҳа, жамоамни алмаштирганман. “Уфа”да охирги пайтларда захирада қолиб кетдим. Шу сабабли жамоани ўзгартирдим. “Тосно”даги ишларим жойида, бу ерда мени илиқ кутиб олишган. Улар билан май ойигача шартнома тузганман. Мен учун энг асосийси, бу ўйин амалиётидир. Ҳайриятки, бу ерда барча учрашувларда майдонга тушяпман.

- “Тосно” айни пайтда Россия биринчи дивизионида 12-ўринни эгаллаб турибди. Клубнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
- “Тосно” уч йилдан бери премъер-лигага чиқишга ҳаракат қиляпти. Лекин бу вазифани бажара олмаяпти. Кейинги йили ҳам клубнинг мақсади яна премъер-лигага йўл олиш бўлади. Бунинг учун жамоада ҳамма шароитлар бор. Айни пайтда эса қолган барча ўйинларда имкон қадар ғалабалар қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Адашмасам, ушбу жамоага қиш фаслида қўшилгандингиз. Лекин шартномангиз фақат майгача тузилган экан. Нима учун қисқа муддат?!
- Бу ерга февраль ойида келганман. Мен “Тосно”га қўшилганимда иккита ўқув-машғулотларини ўтказиб бўлишганди ва учинчи йиғиндан таркибда шуғулланишни бошлаганман. Шартнома масаласига келсак, клубнинг ўзи менга икки йиллик шартномани таклиф қилганди. Аммо ўзим ҳозирча май ойигача битим тузиб турайлик дедим. Аввалига вазиятни ўрганяпман ва кейин бир қарорга келаман. Келаси йили ҳам жамоа юқори мақсадлар учун курашади. Ҳаммаси жойида бўлса, битимни узайтирамиз. Балки менга яна бошқа таклифлар бўлиши мумкин.

- Тушунарли. Россия чемпионатида ўйнайвериб бунга кўникиб кетдингиз. Аммо ўзингизни бошқа хориж чемпионатларида ҳам синаб кўришга қандай қарайсиз?
- Тўғри айтасиз, Россия футболига мослашиб кетганман. Шунинг учун бу ердан кетишим қийин бўляпти. Бу йил менга бошқа жойлардан чақирувлар бўлди. Масалан, Қозоғистон жамоасидан аниқ таклиф бўлди. Бироқ Россияга кўникканим учун бу ерни ташлаб кета олмаяпман. Аммо яна хориж мамлакатларидан қизиқишлар бўлса, буни ўрганиб чиқаман. Фақат ҳаммаси қандай клубдан ва қандай таклиф тушишига боғлиқ. Кўрамиз, аввал чемпионат охиригача ўйнаб турайчи, кейин агентлар ёрдамида таклифларни ўрганиб чиқамиз.

- Бу борада ишончли агентингиз борми? Чунки баъзида футболчилар яхши агент йўқлигидан ва алданиб қолишаётганидан нолишади.
- Менда ишончли агентлар бор, улар яхши инсонлар. Анчадан бери бирга ишлаб келяпмиз. Аммо фикрим шундайки, кўп нарса агентдан кўра футболчига боғлиқ. Агентнинг иши бошқа. Майдонда эса футболчи ўйнайди.

- Вагиз, сизни мухлислар эслаб туришади ва соғинишган. Фақат биринчи дивизионда ўйнаётганингиз сизга бўлган эътиборни қисман пасайтириши мумкин...
- Барча мухлисларга раҳмат. Бизнинг ишқибозлар энг зўри. Лекин тан оламан, биринчи дивизионга ўтишим, бу мен учун орқага ташланган қадам эди. Аммо энди икки марта олдинга юриш учун ҳаракат қиляпман.


“Иродали бўлишни болалагимданоқ ўргандим”
- Сизни яхши тушуниб турибман ва фаолиятингизда оғир дамларни ҳам ўтказгансиз. Тушкун ҳолатга тушиб қолган кезларингизда ундан қандай қилиб чиқиб кета оласиз?

- Охирги 3-4 йил мен учун жуда қийин бўлди. “Рубин”да энди ўзимни кўрсатаётган чоғимда жароҳат олдим ва бир ярим йил футбол ўйнай олмадим. Ҳар бир ўйинчи учун оғир жароҳатдан кейин аввалгидек ўйин амалиётига қайтиши қийин кечади. Лекин мен яна футболга қайта олдим ва бир йил “Уфа”да тўп сурдим. Фақат иккинчи йили жамоага янги мураббий келганидан кейин мени захирага ўтказиб қўйди. Ўзим эса ўйнашни жуда хоҳлайман. Энди “Тосно” клубидаман ва кайфиятим яхши. Бу – футбол. Ҳар доим яхши ниятлар қиламан.

- Мана шундай оғир пайтларда инсонга руҳий мадад керак. Сиз эса ушбу қийин дамларда кимларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдингиз?
- “Рубин”да охирги марта жароҳат олганимдан кейин Германияда операция қилдиргандим. У ерга муолажа учун борганимда шифокор менга яна футбол ўйнай олиш имкониятинг 50х50 деб айтганди. Мен учун энг асосий қуллаб-қувватловчим бу дадам – Искандер Сайфиевич Галиулин! Ҳар доим телефон орқали гаплашамиз. Менга нима қилишим кераклигини тушунтиради. Доим унинг айтганларини бажараман. Шунингдек, рафиқам билан фарзандим ҳам асосий суянчиқларимдир. Улар мени олдинга ундашимга сабаб бўлишади. Тўғриси, ўзбекчада нима дейишимни ҳам ёдимдан чиқариб қўйяпман (кулади).

- Назаримда, анчадан бери ўзбек тилида интервью бермагандингиз-а?
- Ўзбек тилида интервью беришим бироз қийин. Аммо бемалол гаплаша оламан. Дўстим Бекзод Каримов билан ҳам ҳар куни гаплашиб тураман. Қолаверса, Қозонда ҳам ўзбек дўстларим кўп.

- Сиз иродали инсонсиз. Агарда ўрнингизда бошқаси бўлганида бундай вазиятда ўзини ўнглай олмаслиги ҳам мумкин эди. Сиз эса қийин вазиятда характерингизни кўрсата олдингиз.
- Тўғри айтасиз, мен иродали инсонман. Болалик пайтимданоқ ана шундай характерга эга бўлганман. Нимага, биласизми? Мен туғилган чоғимда онам вафот этган. Онасиз улғайдим. Дадам ишга кетган пайтларида бир ўзим мактабга кетардим. Машғулотларга ҳам фақат ёлғиз борардим. Ёшлик чоғимда мустақил яшашга ўргандим ва тинмасдан ҳаракатда бўлдим. Россияга 18 ёшимда келганман ва бундай катта мамлакатда бир ўзим қолганман. Дадамнинг маслаҳатлари билан ҳамма нарса жойига тушган. Яқинларимнинг жуда яхши қўллаб туриши менинг устун томонларимдан биридир.

- Бир неча йилдан бери Россияда ўйнаяпсиз. Оила-аъзоларингиз, яқинларингиздан ташқари у ерда сиз учун энг қадрли инсон ким ва нима учун?
- Шунча йилдан буён Россияда ўйнайман ва яшайман. Яқинларимдан ташқари у ерда мен учун энг қадрли инсон йўқ. Аммо дўстларим жуда кўп. Бироқ мен учун Россияда энг азиз инсон бўлмаса керак.  

- Қурбон Бердиев ҳаётингизда қандай ўрин тутади?
- Ооо, Қурбон Бикеевич Бердиев! У менинг фаолиятимда муҳим роль ўйнаган. Мени катта футболга киритган шу инсон бўлади. Шунинг учун бу мураббийга доим раҳмат айтаман. “Рубин” таркибида ҳар доим энди ўйнашни бошлаганимда жароҳатга учрайвердим. Очиғи, шу жароҳат ҳақида гапиргим ҳам келмай қолган. Айнан шу нарса у ерда менга ўз ўйинимни кўрсатишга имкон бермади. Аммо Қурбон Бердиев жароҳат олган чоғларимда ҳам барибир менга ишонарди. Унинг ўзи яхши даволаниб келишим учун Германияга жўнатарди. Бунинг учун Бердиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Ушбу мураббий билан ҳали ҳам муносабатингиз борми? Охирги марта қачон гаплашгансиз?
- Йўқ, у билан ҳозир гаплашмаяпман. Фақат туғилган кунида телефон рақамига табрик сўзлари ёзилган смсни жўнатаман.


“Яна термага таклиф қилишларига ишонаман”
- Терма жамоамизнинг ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Ҳа, терма жамоамизни кузатяпман ва ўйинларини кўраман. Кўз тегмасин, ҳозирча яхши натижалар кўрсатишяпти.  

- Терма жамоадагилар билан ҳали ҳам алоқангиз борми?
- Термада фақат футболчилар билан алоқам бор холос.

- Сизни ҳам яна терма жамоага таклиф қилишларига ишонасизми?
- Албатта, мени ҳам чақиришларига ишонаман. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Лекин термадан таклиф олишимни доим кутаман.

- Сўнгги бор Ўзбекистоннинг қайси учрашувини томоша қилдингиз?
- Баҳрайнга қарши ўйинини кўрдим. Асосан иккинчи бўлимни кўришга улгурдим. Ғалаба қозонишганидан хурсанд бўлдим.

- Нима деб ўйлайсиз, айни пайтда биринчи дивизионда ўйнаётганингиз бу терма жамоага чақирилишингизга тўсқинлик бўлмасмикин?
- Тўсиқ бўлмадими-йўқми, тўғриси, билмадим. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Вагиз, қачондир Ўзбекистонга қайиш ниятингиз борми?
- Олдиндан бир нима дея олмайман. Футболда ҳамма нарса бўлади. Шу боис йўқ ёки ҳа дея олмайман.

- Умуман, “Тосно” жамоаси фаолиятингизда кўтарилишга қанчалик ёрдам беради деб ўйлайсиз?
- Билмадим. Буни ҳам вақт кўрсатади. Ҳозир энг асосийси ўйнаш керак. “Тосно” клуби шу нарсани менга бера оляпти.

- Андижонга охирги бор қачон келдингиз?
- Ўтган йилнинг декабрь ойида келдим. Яқинларимни кўриб дам олдим. Андижон ошини ҳам соғингандим.


“Барса” мухлиси бўлганим учун Хедира билан расмга тушмаганман”
- Футболимиз ҳақидаги янгиликларни қайси сайт орқали кузатиб боряпсиз?
- Championat.asia сайти орқали Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатиб бораман. “Андижон” жамоасининг натижаларини ҳам ушбу сайтдан билиб тураман.

- “Андижон” клубида юз берган ўзгаришлардан хабарингиз бўлса керак?
- Ҳа, клубда қандай ўзгаришлар бўлганини биламан. “Андижон” ҳақида нима десам бўлади? Очиғи, жамоада ҳар йили ўзгаришлар бўлади. Бироқ натижа ўша-ўша бўлиб қоляпти. Адашмасам, уч йилдан бери пастки поғоналарда юрибди. Демак, айб бундай ўзгаришларда ҳам эмас, балки бошқа нарсададир.  

- Эсимда, ёшлик чоғингизда “Андижон” ўринбосарларида ўйнаб юрганингизда ҳеч ким сизни кейинчалик фаолиятингизда кўтарилишга эришишингизни кутмаганди...
- Ҳа, ҳаммаси эсимда бор. Шунингдек, биринчи лигада АОЗСК жамоасида ҳам ўйнагандим. Айнан ушбу клубда ўйнаб ёшлар терма жамоасига чақиришган. Футбол шундай ўйинки, бир йилдаёқ юлдуз ўйинчига айланиб кетиш мумкин ёки аксинча. Барибир спортчи ҳаракат қилишда давом этавериши керак.

- Нима деб ўйлайсиз, бундан кейинги фаолиятингизда яна сюрпризлар кўришимиз мумкинми?
- Бу ҳаётнинг ўзи сюрприз. Кўрамиз, ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Қайсидир йили Сербияга даволаниш учун борганингизда “Челси” футболчиси Бранислав Иванович билан танишиб қолгандиниз, шундайми?
- Ҳа, шундай. Сербияга биринчи марта борганимда Иванович “Челси”да қайсидир ўйинчи билан даволаниш учун келганди. Ўшанда Бранислав билан бирга ўтириб гаплашгандик. Ўз вақтида Москванинг “Локомотив” клубида ўйнагани учун рус тилини яхши биларди. Унинг ўзи қизиқиб қаердансан, қаерда ўйнагансан ва ҳозир қаерда ўйнаётганимни сўраганди. Ўша пайтда Юрий Жирков “Челси”да тўп сурарди ва мен ундан Жирков ҳақида сўрагандим.

- Яна шунга ўхшаш қизиқарли ҳолатлар ҳам бўлганми?
- Ҳа, бўлган. Навбатдаги жароҳатимдан кейин Германияга реалибитациядан ўтиш учун боргандим. Ўшанда кутилмаганда Сами Хедира билан битта муолажадан ўтгандик. У пайтда бу футболчи “Реал”да ўйнарди. Мендан ташқари Россиядан яна бошқа ўйинчилар ҳам келишганди. Улар эса Сами билан бирга расмларга тушишган ва дастхатлар олишган. Мен эса “Барселона” мухлиси бўлганим учун атайин Хедира билан расмга тушмаганман. Чунки у “Реал”да ўйнарди. Тўғриси, бундай ўйинчи билан учрашиб қолишимни кутмагандим.

- “Барселона” ишқибози бўлсангиз, унда айтингчи, “Рубин” Чемпионлар лигасида “Ноу Камп”да севимли жамоангизни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Сиз эса ўшанда “Рубин” аъзоси эдингиз. Бу натижа сизга қандай туюлган?
- Ўша ўйин ҳалигача ёдимда. Мен ҳам “Рубин” билан бирга “Ноу Камп”га борганман. Фақат рўйхатга кира олмаганим сабабли ўйинни трибунада кузатганман. Албатта, “Рубин”нинг ғалабасидан хурсанд бўлганман. Ахир бу менинг жамоам-ку! Ундан кейин “Ноу Камп”га бошқа бормаганман.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика