RU

Последние новости

20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  1 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  3 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  2 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  12 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  11 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2

Вадим Шодиматов “Қўқон-1912”да иш бошлади Новости

Вадим Шодиматов “Қўқон-1912”да иш бошлади

Қўқонликлар тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини 3 январдан бошлади.

Жамоа яна Данғара туманидаги “BOWLING” меҳмонхонасида йиғилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Эрталаб жисмоний жиҳатга эътибор қаратган холда, тренажёр залида шуғулланилса, тушликдан сўнгги машғулотлар “Марказий” стадионда ўтмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, “Қўқон-1912” мураббийлар штабига таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Нуралиевнинг қўшилиши кутилаётганди. Аммо бу ўтиш амалга ошмагач, бош мураббий Рустам Абдуллаев тошкентлик бошқа бир мураббий Вадим Шодиматовни таклиф этди. Назария жиҳатдан билими юқори бўлган мутахассиснинг Қўқонда профессионал инфратузилма яратилишида ҳам ҳиссаси катта бўлиши аниқ. Негаки, бунгача асосан академияларда ишлаган мутахассис қаерда бўлмасин доимо ўзидан яхши ном қолдириб келган. Муборакдаги “Машъал” академияси, Тошкентдаги “Бунёдкор” ҳамда Андижондаги “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”да пойдевор қўйилишида бу инсоннинг кўмаги сезиларли даражада бўлган. Хусусан андижонликлар ҳануз Шодиматовни илиқ муносабатда эслашиб юрганига шахсан ўзимиз ҳам гувоҳ бўлганмиз. 

Эндиликда қўқонликлар ҳам ушбу мутахассиснинг хизматидан фойдаланмоқчи. ОФК инструктори бўлган Вадим Шахиржанович ажаб эмаски, Қўқонда ҳам муносиб ишлаб, профессионал клуб тузилишида ҳисса қўшса. Хуллас бу йил 50 ёшни қарши оладиган Шодиматов қўқонликлар учун энг тўғри танлов эканлигига шубҳа йўқ. Эслатиб ўтамиз, Шодиматов охирги пайтларда "Бунёдкор" академиясида фаолият юритиб келаётганди.  

Энди таркибда юз бераётган ўзгаришларга келадиган бўлсак, асли қўқонлик бўлган ва ўтган мавсум “Сўғдиёнаё” таркибида ўйнаган Ориф Мамажонов, “Шўртан” ҳужумчиси Ислом Каримов, “Гулистон”даги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган дарвозабон Илҳом Жуманов, яқин-яқингача “Қўқон-1912”да ўйнаган Мунаввар Валихўжаев кеча жамоа ихтиёрига етиб келди. 

Ёшлар жамоасини эса мавсумга Муҳсин Низомиддинов билан Муҳаммад Иноғомов тайёрламоқда.    

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика