Вадим Афонин: "Терма жамоадан таклиф бўлишини доим кутардим"
10 ноя 2016 14:30
Новости
Вадим Афонин: "Терма жамоадан таклиф бўлишини доим кутардим"
Россиянинг "Оренбург" клуби ярим ҳимоячиси Вадим Афонин Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига чақирилди.
Футболчи терма жамоа сафидаги машғулотлардан кейин ўз фикрларини билдирди.
"Барчаси ажойиб, узоқ вақтдан кейин терма жамоадаги биринчи машғулотимни ўтказдим. Таассуротларим ижобий. Бугунги терма жамоа таркибида ўзим учун яхши таниш бўлган футболчилар ва ёшлар борлигини айтишим мумкин. Ҳар қандай футболчи ўз юрти шарафини ҳимоя қилишни доим хоҳлайди. Шу боис мен ҳам терма жамоадан таклиф бўлишини доим кутардим. Ниҳоят бу амалга ошди. Терма жамоадан таклиф олиш ёқимли ва бундан жуда хурсандман", - дейди Вадим Афонин "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.
Комментарии