Вадим Абрамов "Зенит"дан учралган мағлубиятдан кейинги интервьюда адашиб кетди
12 фев 2021 17:26
Новости
Вадим Абрамов "Зенит"дан учралган мағлубиятдан кейинги интервьюда адашиб кетди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов "Зенит" билан кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Рақиб "Зенит" бизга қараганда кўпроқ тайёргарлик кўрди, улар бир неча кундан кейин еврокубокларда ўйнашади ("Зенит" еврокубокларда ўйнамайди - championat.asia таҳрир.). Бизда эса мавсум бошланишига бир ойга яқин вақт бор. Бу ўз сўзини айтмай қолмади. Иордания билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Мазкур йиғин орқали захира имкониятимизни кўриб оляпмиз. 0:4 албатта катта ҳисоб. Мухлисларни тўғри тушунаман. Улар ушбу натижадан ранжишган. Табиийки, биз ҳам шундай ҳолатдамиз. Хатоларни тўғирлашимиз учун бизда вақт бўлади деб ўйлайман",- дейди Абрамов ЎФА матбуот хизматига.
Эслатиб ўтамиз, "Зенит" Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида сўнгги ўринни эгаллаган ва еврокубокларни тарк этган.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии