RU

Последние новости

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  5 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  7

Вадим Абрамов: "Шунча меҳнат қилиб ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз" Новости

Вадим Абрамов: "Шунча меҳнат қилиб ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Динамо” - “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дердим, афсуски учта стандарт вазиятдан шунақа голларни ўтказиб юбордик. Бу – футбол. Биз ўзимизнинг нозик нуқталаримизни билардик ва хавотирлар ҳам бор эди. Жамоа ёмон ўйнади, дея олмайман. Афсуски, мағлуб бўлдик. Суперлигада иштирок этаётган жамоа бунақа голларни ўтказиб юбормаслиги керак. Бугун омад рақиб жамоа томонида бўлди, уларни табриклайман.

- Кожо бугун кўп ҳаракат қилди, аммо ўйини чиқмади...

- Бу одатий ҳолат, ўзи футболчи миллий жамоадан қайтгач шундай ҳолат бўлиб туради. Чунки ўйинлар, узоқ масофага учишлар исталган ўйинчига таъсир қилади.

- Аламли мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида футболчиларга нима дедингиз?

- Аввало, майдондаги ўз меҳнатингизни қадрланг, дедим. Шунча меҳнат қилиб, ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Ҳа, дарвозабон хато қилгандир, аммо унга ёрдам бериш мумкин эди, вазиятдан олдинги хатоларимиз шундай голларга сабаб бўлди. Аслини олганда учинчи гол киритилишидан олдин жарима зарбасини белгилаш учун менга асос кўринмади. Унгача ҳам ҳакам ўйинни тўхтатиши керак эди. 

- "Динамо"нинг "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан ўйинлари бошқа санага кўчирилганини қандай изоҳлайсиз?

- Ушбу икки жамоа ўйинни бошқа санага кўчириш масаласида бизга мурожаат қилишди, биз уларга йўқ демай, рози бўлдик. Энди бор эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика