RU

Последние новости

07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  2 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  193 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0

Вадим Абрамов: "Шўртан" гол урганидан кейин майдонда футбол тугади" Новости

Вадим Абрамов: "Шўртан" гол урганидан кейин майдонда футбол тугади"

Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Динамо" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Ғалати ўйин бўлди. Биринчи таймда бироз футбол бўлганди, иккинчи таймда гол ўтказиб юборганимиздан кейин футбол тугади. Тушунаман, "Шўртан" ҳисобни сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлади. Аламли мағлубият бўлди, аммо нима ҳам қила олардик", – деб гап бошлади Вадим Абрамов. 

- Бу "Динамо" учун Про лигада мавсумдаги илк мағлубият бўлди...

- Ҳа, мавсумни мағлубиятсиз якунлаганимизда зўр бўларди, аммо йигитлар аллақачон "таътилга чиқиб кетишгани" сезилди, уларда мотивация йўқлиги ҳам билинди. 

- Янги мавсум "Динамо" Суперлигада ўйнайди. Клуб қайси ўринлар учун курашади? 

- Аввал Суперлигага тайёрланиш керак. Ҳозир исталган ўринни айтишим мумкин. Менимча, ҳамма клуб мавсумни яхши ният билан бошлайди, аммо барчаси тайёргарликка боғлиқ. 

- Бугун жароҳат олиб майдонни тарк этган жамоа тўпурари Жоэль Кожонинг ҳолати қандай? 

- Жоэль қанча вақтга сафдан чиққани маълум эмас. Шифокорлар текширувидан кейин барчаси маълум бўлади. 

- "Динамо" Про лига мавсумида атиги 11 та гол ўтказди, ҳимоя чизиғидан қониқдингизми? 

- Про лига ва Суперлиганинг фарқи бор. Суперлигада муносиб ўйнаш учун марказий ҳимоячилар керак бўлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика