Вадим Абрамов: "Шомуродовни "Реал" ёки "Барселона"да кўришимиз мумкин"
		
		20 авг 2021 14:54
        Новости	
	 
				 
				Вадим Абрамов: "Шомуродовни "Реал" ёки "Барселона"да кўришимиз мумкин"
"Шомуродовнинг "Рома"га ўтганидан хайрон қолмадим, сабаби у "Женоа"дек клубда голлар урди. Терма жамоа устози сифатида Генуя клуби ўйинларини томоша қилдим ва хайрон қолдим. Бу қанчалик кучсиз жамоа эканини ҳис қилдим. Элдор эса ўша ерда ўзини кўрсата олди - молодец. Бу қийин эди. Ҳамма ҳам "Женоа"да ўзини кўрсата олмайди.
Ҳужумчи барибир бошқа футболчиларга боғлиқ. Зарба берадиган нуқтага олиб чиқишмаса гол бўлмайди. "Рома"да эса голлар уриш осон бўлади. Роналдуни "Женоа"га олиб келинг — "Ювентус"даги голлари сонини такрорлай олмайди.
Шомуродовнинг кетма-кет голлар ураётгани Моуриньони эътиборини тортиши аниқ. Аммо гол ураверсанг ҳам таркибга кирмаслигинг мумкин. Сабаби ўзи учун ном қозониб бўлганлар мавжуд. Жеко ёки Жируга адаптацияга вақт берган бўлишарди. Элдордан эса Моуриньо дарҳол натижа кутади. Бундай рақобатда ютиб чиқиши фақат Элдорнинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун имкониятлари етарли.
Шомуродовда "Рома"дан ҳам кучли клубда ўйнаб кетиш салоҳияти бор. Элдор ҳеч кимдан кам эмас. Агар унга вазиятлар яратиб беришда муаммо бўлмаса, Шомуродовни "Реал" ва "Барселона" каби клублардан ҳам кўришимиз мумкин. Ҳозир бу фантастик кўриниши мумкин, аммо амалга ошиши мумкин бўлган воқеа», — дейди Абрамов «ВсёПроСпорт» корреспондентига.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии