RU

Последние новости

17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  11 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  11 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  6 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз" Новости

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз"

БАА - Ўзбекистон (1:2) учрашувидан кейин Вадим Абрамов championat.asia сайтига интервью берди.

- Ғалаба билан табриклаймиз, жамоамиз иккинчи таймда айниқса яхши ўйнади...
- Йигитлар ҳаракат қилишди, чиройли ўйин намойиш этишга уринишди. Рақиб бугун бизга шундай ўйнаш имконини берди. Биласизми бугунги ўйинда натижа муҳим эмасди. Таркибимиздаги йигитларни майдонда синаб кўриш мақсадимиз эди. Анчадан буён уларни терма жамоада кўрмагандик. Эрон ва БААга қарши ўйинларда йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар майдонга тушишди. Ҳеч ким БААга сайёҳ бўлиб боргани йўқ. Яна хорижда ўйнаётган бир қатор футболчилар бор, улар бу йиғинга қатнаша олишмади. Умуман олганда бу йиғин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Айниқса "Пахтакор" аъзоларига алоҳида раҳмат. Улар Қатардаги ОЧЛда деярли бир ой меҳмонхонадаги хонадан ҳеч қаерга чиқмай яшашди. БААга ҳам келдик ва яна меҳмонхонадан чиқмаяпмиз. Терма жамоага ёрдам беришгани учун раҳмат.

- Игорь Сергеев иккита гол урди. Вазиятлардан унумли фойдалана олди...
- Ҳа, унга доим ишонганмиз. У терма жамоада янги эмас, тажрибали футболчи. Бугун катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жуда масъулиятли футболчи. Бугунги иккита гол учун алоҳида раҳмат айтаман.

- Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров БАА терма жамоаси футболчиларини яхши билишади. Уларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Ғаниев ва Шукуров БАА чемпионатида ўйнашади-ку. Шу боис бугун уларга ишонч билдирдим. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Албатта майда хатолар бор, аммо барчаси бирданига бўлмайди. Қисқа вақт ичида хатоларни бартараф этишга уринамиз. Тошкентга 16 октябрь куни қайтамиз", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига. 



Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика