RU

Последние новости

11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  0 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  7 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  14 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0

Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак" Новости

Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак"

Хабарингиз бор, 5 июнь куни ОФК ЖЧ-2022 саралаш босқичининг янги саналарини маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 13 октябрь куни Яман меҳмони бўлади, 12 ноябрь куни ўз майдонимизда Сингапурни қабул қиламиз ва 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистони биан куч синашамиз.

Кўриб турганингиздек, ушбу босқичда учта ўйин қолган ва шундан иккитасини сафарда, биттасини уйда ўтказамиз. Янги тақвим маълум бўлгач, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовдан қисқача интервью олдик.


- Вадим Карленович, ОФК эълон қилган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг янги тақвими бўйича фикрингиз? 

- Энг муҳими, ўйинлар қачон бўлиб ўтишини вақтлироқ билганимиз бўлди. Албатта, октябргача ҳали вақт бор ва бизда яхши тайёргарлик учун имкон бўлади деб ўйлайман. Энг муҳими эса ўша пайтга келиб терма жамоанинг қандай ҳолатда бўлиши. 


- Навбатдаги учта ўйинга тайёргарлик қай тарзда олиб борилади? 

- Бу борада дастлабки йиғинни сентябрь ойида ўтказишни режалаштирганмиз. Чунки буёғига Суперлига клублари тиғиз тақвимда ўйнайди ва ёзда терма жамоани йиғишга фурсат бўлмайди. Сентябрда эса ФИФА кунлари бор. Шу боис кузнинг биринчи ойида илк йиғинни ўтказмоқчимиз. Ушбу йиғин чоғида ҳеч бўлмаса битта ўртоқлик учрашуви ўтказишга ҳаракат қиламиз. 


- Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз мумкин экан. 

- Ҳа, шундай гап бор ва бу борада иш олиб бориляпти. Лекин расман аниқ бўлмагунча бир нарса дейиш қийин. Жаҳон чемпионатига саралашни 13 октябрдан давом эттирамиз, шу куни сафарда Яман меҳмони бўламиз. Бу ўйингача ҳам битта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режа қилганмиз. 


- Вазият шундайки, биз қолган учта ўйиндан иккитасини сафарда, асосий рақибимиз Саудия Арабистони эса тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказади. 

- Энг муҳими, биз сафарда Яманни ютиб келишимиз керак. Чунки бу ўйинга кўп нарса боғлиқ. Мен вазиятни яхши тушуниб турибман, бизда учта ўйин қолган, саудияликларда эса тўртта. Лекин бу билан ваҳимага берилиш керак эмас. Энг муҳими, биз улардан бир очко олдиндамиз. Агар Яман ва Сингапурни мағлуб этсак, Саудия Арабистонига кўтаринки кайфиятда йўл оламиз ва уларни ҳам ютиб келишга ҳаракат қиламиз.


- Билмадим, бу саволни бериш қанчалик тўғри ё нотўғри. Шунга қарамай, сизнинг фикрингиз ҳам қизиқ. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасини Усмон Тошев бошқариши мумкинлиги ҳақида гап чиқди? 

- Ҳа, мен ҳам бу ҳақда эшитдим. Лекин нима дейишим мумкин? Бу саволни яхшиси шу хабарни ёзган Шаҳбоз Беғамовга беринг. Чунки хабарни ёзган у. Шу боис гап нимадалигини мендан яхши билади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика