RU

Последние новости

16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  13

Вадим Абрамов: "Равшан Эрматов билан шахсан учрашдим..." Новости

Вадим Абрамов: "Равшан Эрматов билан шахсан учрашдим..."

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Бугунгидек ёмон ўйнамагандик. Биринчи бўлимда рақиб дарвозаси икки бор ишғол этилди, танаффусдан кейин ўйинимиз «бузилиб» кетди. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмадим. Фикримча, икки асосий футболчимиз – Тўраев ва Ғиёсовнинг йўқлиги ҳам сезилди. Ёки мавсум якунлангани сари ўйинлар ҳам «оғирлашиб» бораётгани билинаётгандир?!

- Зуҳуровнинг жароҳати жиддийми?

- Зуҳуров жароҳатдан кейин ўйинни давом эттира олмади. Жароҳатини қанча муддат даволатишини эртага билиб оламиз. Тахминимча, даволанишга бир ҳафта кетса керак.

- Жамоа сафарда яхши ўйнай олмаяпти...

- Шундай бўлмоқда тўғри. Энди бизни Ўзбекистон Кубоги доирасида муҳим учрашув кутиб турибди. "Бунёдкор" ҳам, АГМК ҳам ўз олдига Кубокни ютиш вазифаси қўйган.

- Терма жамоани бошқаришингиз мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Бу сизга халал бермаяптими?

- Миш-мишлар доим бўлган. Бу гап-сўзлар менга халал бермаяпти.

- Яқин вақтлар ичида Равшан Эрматов билан учрашдингизми?

- Эрматов билан учрашдим. Аммо унда терма жамоа масаласи кўтарилмади. Чемпионатда ҳакамлик борасида эътирозларимни билдирдим.

Рейтинг: +100   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика