RU

Последние новости

00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  0 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинларида Фарер оролларига ютқазди  1 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  408 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0

Вадим Абрамов нега 5:0дан кейин хурсанд эмаслигини тушунтирди (матбуот анжумани) Новости

Вадим Абрамов нега 5:0дан кейин хурсанд эмаслигини тушунтирди (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов қатнашди.

"Мухлисларни ва журналистларни табрикламоқчиман. Жуда қийин вазиятда эдик, футболчиларга алоҳида раҳмат. Барча буни тушуниб турганди. Тезкор гол урдик ва ўйинни назорат қилдик. Шундай давом этишини истаймиз", - дейди Абрамов.

- Ғалаба билан табриклаймиз, аммо негадир кайфиятингиз яхши эмасдек...
- Мен шундай ёшдаманки...Бу шунчаки 3 очко ва ҳали олдинда узоқ йўл турибди. Ҳали кўп муаммоларимиз борлигини кўриб турибман.

- Бугунги натижани алдамчи десак бўладими?
- Йўқ, натижа ўйинга мос бўлди. Рақиб бошқа савиядаги жамоа ҳисобланади.

- Санжар Қодирқулов дастлаб ОТЖ йиғинида эди, кейинроқ миллий терма жамоага чақирдингиз. Нега айнан Қодирқулов.
- У "Бунёдкор"да мени қўл остимда ўйнайди, унинг имкониятларини биламан. ОТЖ билан баҳсда қандай ўйнашини кутдим ва кейин уни миллий термага чақирдим. Агар бугун унинг ўйини чиқмаганида менга қандай танқидлар бўлишини тушуниб турибман. Масалан, Лутфулла Тўраев бугун ўйнаганида ҳеч ҳам ёмон ўйнамасди, аммо кучли танқидлар бўлди ва руҳий ҳолатини ўйлаб уни клубга қўйиб юборишга қарор қилдим.

- Бугун марказдан деярли ҳужум бўлмади...
- Яман кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун қанотлардан фойдаланиш керак.

- Виталий Денисов кейинги режаларингиздан ўрин олганми?
- Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Аммо ҳозир ўз клубида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Майдонга тушишни бошлаши билан уни кузатамиз ва балки термага чақирамиз. Қайси футболчида Ўзбекистон паспорти бўлса ишонинг уни термага чақиришимиз мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди



Рейтинг: +323   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика