RU

Последние новости

12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  3 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  6 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  4 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  8 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1

Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик" Новости

Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик"

"Динамо" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (3:1) сўнг мезбон жамоа устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Биз энг яхши формамизда эмасмиз, шу сабабли хавфсираб тургандим, аммо йигитлардан миннатдорман. Улар кучини ишга солишди, омадимиз ҳам келди. Уларнинг дарвозабони хатога йўл қўйди. Умуман олганда бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. "Локомотив" яхши жамоа, улар тўғри ўйнашяпти, қийинчиликка учрадик".

- Таркибдаги ротация ҳақида нима дея оласиз?

- Бизда ўйинлар жуда кам. Таркибимизда майдонга тушмаганла бор. Кимга ишониш мумкинлигини аниқлаш учун уларни синовдан ўтказдик.

- Бу Баҳодир Валиевнинг биринчи ўйинимиди?

- Ҳа, биринчи ўйини. Кўп ҳаракат қилди, ҳаммаси ўхшамаган бўлсада катта ҳажмдаги вазифани бажарди. Ундан миннатдорман.

- Бугун йигитларингиз вазифаларни тўлиқ бажаришдими ёки камчиликлар кузатилдими?

- Ҳозир яхши формада эмасмиз. Янада ишончлироқ ҳаракат қилишларини хоҳлайман. Ҳар бир жамоа рақиб унга қандай имкон беришига қараб ўйнайди.

- Мухлислар бугун Акмал Козимов ва Эркин Бойдуллаевларни кутишганди...

- Қайдномага 20 кишини киритиш мумкин, шу сабабли уларни қўша олмадик. Имкони борича ҳозир жамоага ёрдам бера оладиганларни таркибга киритдик.

- Энди футболчиларни трансфери устида ишлайсизми? Таркибда кучли шогирдларингиз бўлишини хоҳлардик.

- Биринчи даврада яна 2та ўйин бор, шундан сўнг футболчиларни кўриб чиқамиз. Тўғри, яхши шогирдларим бор, аммо улар Про лигада ўйнашни хоҳлашмаяпти. Григалашвили билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик.

- 2005 йилда "Трактор" билан Ўзбекистон Кубоги финалига чиққансиз, кейин "Локомотив" билан кубокни қўлга киритгансиз. "Динамо" билан бу ишни такрорлай оласизми?

- Ҳаммаси яратганнинг иродаси билан содир бўлади. Кўрамиз, ҳозир бир нарса дейиш қийин, эндигина гуруҳдан чиқдик.

- Кейинги босқичда қайси жамоага қарши ўйнамоқчисиз?

- Кучсизроқ рақиб бўлишини. Буни барча мураббий истайди. Аммо ким тушишидан қатъий назар қизиқ бўлади. Мухлисларни майдонга чорлай оладиган жамоа бўлса яхши бўларди.

- "Навбаҳор" тушсачи?

- Агар "Навбаҳор" бўлса... "Навбаҳор" ўзбек футболининг флагмани. Ҳозирданоқ "қалтираяпмиз". Наманган клуби ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика