RU

Последние новости

13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  2 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  6 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  14

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью) Новости

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью)

Самарқанднинг "Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов янги лавозимга тайинланганидан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

- "Динамо" варианти қандай пайдо бўлди? Ким алоқага чиқди?
- Одатдагидек клубдан менга қўнғироқ қилишди ва музокарага таклиф қилишди. Раҳбарият билан гаплашиб келишиб олдик. Йил охиригача шартнома туздим.

- Терма жамоадан кетгач нима билан шуғулланаётгандингиз?

- Ҳеч нима, шунчаки дам олдим.

- "Динамо" мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беради?

- Ҳозирча фақат Марат Мифтахутдинов келди. Қолган мураббийлар бунгача "Динамо"да ишлаётганлар.

- "Динамо"да сиз билан бирга ишлаган футболчилар кўп эмас...

- Тўғри адашмасам уч футболчи билан олдин бирга ишлаганман. Марат Бикмаев, Эркин Байдуллаев ва Евгений Чумак.

- Самарқанддаги стадион чими билан танишдингизми? Ҳолати қандай?

- Ёмон эмас. Фақат бироз чим ўсган экан бугун ўтини ўришди ва ҳаммаси жойида. Бугун илк машғулотни ўтказамиз ва эртага ўйин.

- Терма жамоадаги шогирдингиз Бақоевга қарши...

- Ҳа, агар "Сўғдиёна" бош мураббийи Бақоев бўлса, демак унга қарши.




- 2017 йил "Нефтчи"ни деярли шундай ҳолатда, мавсум ўртасида ва охирги ўринлардаги жамоани қабул қилиб олгандингиз ва якунда клуб қуйи лигага тушиб кетганди. "Динамо" билан ҳам шундай бўлишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, аввало бир нарсага ойдинлик киритиб олайлик. 2017 йилда "Нефтчи"ни ким қуйи лигага тушиб юборганди? Бизми ёки ўша пайтдаги раҳбариятми? Чемпионат тугашига нечта тур қолганида регламент ўзгариб кетгани ёдингиздами? Кейин "Нефтчи" 2018 йил барибир Суперлигада ўйнаган. Демак клуб мен ишлаган пайтда қуйи лигага тушиб кетмаганди. Яна бир нарса ҳеч ким 2017 йил "Нефтчи"да биздан олдин кимлар ишлагани ва натижалари қандай бўлганини эсламайди негадир. Ўша йил ёзда мен жамоага келгач ҳамма легионерларга жавоб берганмиз ва фақат маҳаллий йигитларни, асосан ўринбосарларда ўйнаган ёш футболчиларни майдонга туширганмиз. Ўша пайтдаги ёшлар ҳозир Суперлигадаги деярли барча клубларда асосий таркибда ўйнашмоқда.

- 2017 йил регламент ўзгариши ҳақида берган интервьюдан кейин сизни футболдан четлатишганди. Энди "Динамо" мураббийи сифатида матбуот анжуманларида қатнашасиз...

- Сизни тушундим, мен доим журналистлар берган саволларга жавоб бераман. Ўзим мана бу саволни беринглар демайман-ку, тўғрими. ОАВни тўртинчи ҳокимият дейишади, биз ҳокимиятга қарши бормаймиз. Қонунни бузмасак, ўйлайманки ҳеч ким бизни четлатмайди.

- "Динамо" ҳозир сўнгги ўринда бормоқда. Клубни Суперлигада олиб қолишга ишонганингиз учун шартнома туздингизми?

- Тўғри охирги ўриндамиз, аммо олдинда 12та ўйин бор. Математик ва амалий жиҳатдан имкониятимиз бор. Охиригача курашамиз. Бунинг учун кўп ишлаш керак бўлади.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика