Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"
20 авг 23:55
Новости


Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бугун футбол ўйнайдиган жамоага қарши баҳс олиб бордик. Ўйин мухлисларга ёқди деган фикрдаман. Оғир учрашувни ўтказдик. Охирги дақиқаларда белгиланган пенальти сабаб тайёр ғалабани бой бердик. Тушунарсиз ҳолат бўлди. Ҳакамни VARга чақиришди. Биздаги вазиятда эса ҳеч ким чақирмади. Бу нима билан боғлиқ билмайман. Хуллас мен VARни тушунмаяпман. Нафақат бизда, ҳамма жойда шунақа бўлса керак. Бизга кўп бор карточка кўрсатишди. Рақиб ўйинчисига иккинчи "сариқ" кўрсатилиши керак пайтда ҳакамлар жим туришди. Балки мен ҳакамликни яхши тушунмасман. Шунинг учун жим турганим маъқул.
- Ўйиндан қониқдингизми?
- Жамоамиз охиригача ҳаракат қилди. "Сўғдиёна" ўтган турни биздан олдин ўйнагани боис уларда тикланиш учун бир кун кўп вақт бўлди. Шунга қарамай биз ҳам яхши ўйин намойиш этдик. Охиригача курашдик. Оғир майдон ва ҳакамликка қарши қийин баҳсни ўтказдик.
- Эдем Неманов кетма-кет иккинчи учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. У бундан кейин жамоанинг асосий дарвозабони бўладими?
- Кўрамиз. Бизда дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббий бор ва ҳар ўйиндан олдин унинг фикрини эшитамиз. Эдем энди терма жамоага кетади.
- 25 август куни "Шўртан" билан ўйинда ротация кўрамизми?
- Қанақа ротация? "Шўртан" оддий жамоа эмас. Биз ҳали ўйинни ютганимиз йўқ. "Шўртан" "Бунёдкор"га ютқазмади, бугун эса "Навбаҳор"дан очко олди. Бунга жиддий қараймиз. Рақибни менсимаслик қандай оқибатларга олиб келишини жуда яхши биламиз. Тезроқ тикланиб навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз.
- Бугунги учрашувни кўриш учун терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ҳам келди. Сизнингча, қайси футболчилар унинг диққатини тортган бўлиши мумкин?
- Дориев бўлса керак.
- Йўқ, ўзбек футболчилардан?
- Уни билмадим. Ўзимизнинг футболчилар ҳақида Тимурнинг ўзидан сўраш керак.
Похожие новости

Комментарии
Дориев булса керак,
-йуқ узбек футболчиларидан деса,
-буни темурдан сураш керак деб лунда ва канкерит жавоб қайтарибди))) туғрида,Темурга ёққан футболчини бу қатдан билади? Темурни ичига кериб чиқдими бу,журналист нотугри савол берган