RU

Последние новости

10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  1 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   0 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  5 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27

Вадим Абрамов: "Мен ҳеч кимга, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман" Новости

Вадим Абрамов: "Мен ҳеч кимга, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этди.

"Уйдаги дастлабки ўйин, баъзи футболчилар ҳаяжонланишди. Тезкор гол урдик, аммо уларнинг тактикасига мослашиб қолдик ва уларга имкон яратиб бердик", - дейди Абармов. 

- Темурхўжа Абдухолиқов майдонда деярли кўринмади...

- Менимча Абдухолиқов у қадар ёмон ўйнагани йўқ. Шоғуломовга имкон бердим, бироқ Алишерда вазият бўлгани йўқ.  


- Жасур Ҳасанов 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми? 

- Тайёр. Лекин рақиб катта куч билан ҳимояланганда Жасур Ҳасановга қийин бўлади. Унга кенгроқ зона бўлса яхши. Бугун уни учрашув охирида туширдик. 


- Лутфулла Тўраев кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Бу муаммо туғдирмайдими? 

- Тўғри муаммо бўлиши мумкин. Лекин унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчилар таркибимизда бор. 

 

- Нима учун ҳар бир ўйинда янгилик қилишга уринаяпсиз. Масалан, ўтган турда олий лигада тушмаган дарвозабонни асосий таркибга киритдингиз. Бу сафар Сардор Мирзаевни ўнг қанот ҳимоясига қўйдингиз. Бу билан нимани исботламоқчисиз? 

- Йўқ, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман. Шунчаки вазиятдан келиб чиқиб шундай қилаяпман. Аброр Каримов ўртоқлик учрашувларида ўзини яхши кўрсатди. Маъмур Икромов бизнинг сафимизга тайёр бўлмаган ҳолда келганди. Сардор Мирзаев бугун ўнг қанотда ўйнагани рост. Биз учта ҳимоячи билан ўйнадик. Рақиб битта ҳужумчи билан ўйнади. 


- Таркибда муаммолар бор деяпсиз. Шахсан ўзингиз қандайдир хатога йўл қўйдингизми? 

- Таркибда муаммо йўқ. Аксинча бизда ҳали майдонга тушмаган ва ўзини кўрсатмаган футболчилар жуда кўп. Мавсум энди бошланди, барчаси кузда ҳал бўлади. Яхши от кейин чопади. Футбол жуда ҳам ўзгарувчан. Бугун ишлаяпсан, эртага ишдан кетишинг мумкин. 


- Сизнинг гапларингиздан келиб чиқаяптики худди сизга босим бордек. Клубда ички муҳит яхшими?

- Клубда барчаси жойида. Мен ўз ишимни қилаяпман. Клубнинг ички ишлари мухлисларга қизиқ бўлмаса керак. 


- 8 март куни Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтади. Бу ўйин сиз учун қандай аҳамиятга эга? 

- Суперкубок яхши ўйин. Лекин бу биз учун олий лигага тайёргарликнинг бир босқичи бўлади. "Пахтакор" яхши клуб, ҳар бир жамоа каби ғалаба учун майдонга тушамиз. 


Нарзулла Сайдуллаев 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика