RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Вадим Абрамов: “Легионерларга жавоб берилди” Новости

Вадим Абрамов: “Легионерларга жавоб берилди”

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Металлург” (0:2) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Бундай ҳисобда уйда мағлубиятга учраш ачинарли бўлди. Йигитлар бугун рақиб олдида ёш болалардек кўринди. Хатто рақиб дарвозаси олдида жиддий вазиятлар ярата олмадик. Бугун “Металлург” қийинчиликсиз ғалабага эришди деб ўйлайман. Улар мазкур натижага эришиш учун кўп тер тўкишмади. Футболчиларимиз Ғузордаги ўйинда яхши ҳаракат қилишганди. Бироқ бугун мен “Машъал” билан беллашувдаги жамоани кўрмадим.

– Биринчи даврадан кейин қандай режаларингиз бор?


– Айни пайтда диққат эътибор “Бунёдкор”га қарши ўйинга қаратилган. Мазкур ўйиндан сўнг ёзги тайёргарлик режаси борасида гапириш мумкин бўлади.

– Кўпчилик Сиз “Нефтчи”га бош мураббий бўлганингиздан сўнг жамоага юқори савияли, хатто юлдуз даражасидаги футболчиларни келишига умид билдирмоқда. Умуман олганда селекциядаги рўйхатингиздан кимлар ўрин олганини айта оласизми?


– Сиз назарда тутаётган савиядаги футболчиларни хозир мамлакат бўйлаб топиш қийин. Биз мавсумни ўртасида турибмиз. Хамма профессионал футболчиларни ўз клублари билан шартномаси бор. Буни ҳам инобатга олиш керак. Легионерларга жавоб бердик. Энди уларнинг чизиғида ўйнайдиган футболчилар излаяпмиз ва уларнинг ўринини тўлдириш лозим. Мен учун жамоага ким келишидан қатъий назар, ана шу футболчи клубга фойдаси тегишиши керак деган фикрни илгари сураман. Хозир бизга барчани ўзи билан олдинга бошлайдиган етакчи керак. Менда ёшлар таркибидаги бир қатор ёш ва махаллий футболчилар яхши таассурот қолдирмоқда. Агар улар билан ишланса, эътибор берилса юқори натижалар қайд этиш мумкин. Ўринбосарлар сафида ҳам истеъдодлар етарлича топилади. Мен уларга катта эътибор қаратяпман. Асосий таркибга келсак, амалдаги футболчиларимизга ёмон баҳо бермайман. Фақат хозир уларни кетма-кет мағлубиятлар тушкунликка тушириб қўйган. Бу вазиятдан уларни олиб чиқиб кетиш учун ҳаракат қиляпман. Бундай инқирознинг футболда кузатилиши табиий ҳол саналади. Ёзда бўладиган йиғинда имкон даражасида номдор ва кучлироқ жамоалар билан ўйнашни режа қиляпмиз. Айнан ушбу рақиблар билан учрашувлардаги иштирок ва натижалар йигитларга ўзларига бўлган ишончни қайтариб бериши мумкин.

– Сўнгги пайтларда дарвозабонларнинг кетма-кет алмашинувига гувоҳи бўляпмиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?


– “Нефтчи”нинг “Навбаҳор”га қарши биринчи ўйинини кўрганимда Абдужалилов менда юқори таассурот қолдирганди. Бироқ “Динамо” билан ўйинда у кўп гол ўтказиб юборди. Сўнг “Машъал”га қарши баҳсда Ўткир Юсуповга имконият бердим. Бугун эса яна  Абдужалилов турди. Ўтказиб юборилаётган голларда хар доим ҳам дарвозабон айбдор бўлмайди. Футбол жамоавий ўйин саналади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика