RU

Последние новости

12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  10 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  25 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  34 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда? Новости

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда?

28 ноябрь куни ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган, унда бир қатор масалалар муҳокама қилинган эди.


Шу қаторда терма жамоалар масаласи ҳам кўриб чиқилган ва ижроия қўмита қарорига мувофиқ шу йилдан Ўзбекистон миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларининг фақат терма жамоада ишлаши шарт қилиб қўйилганди. 

Лекин, Вадим Абрамов "Бунёдкор" жамоаси иштирокидаги ўйинларда кўриниш бераётганини барча билди. Тўғри, терма жамоа мураббийи сифатида ушбу ҳолатни табиий қабул қилсак бўлади. Яъни терма жамоага номзод футболчиларни кузатгани келаётган бўлиши мумкин. Аммо, ўйин давомида кўрсатмалар бераётганини қандай изоҳлаш мумкин? Бу жорий мавсумга жамоани Абрамовнинг ўзи тайёрлаётганини англатадими? Мураббийнинг "Бунёдкор" билан шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етган. Қонун-қоидага кўра амалда шартномаси бўлмаган мураббий жамоани бошқариши мумкин эмас ёки Абрамов клуб билан янги битимга имзо чеккан. Ушбу масала мавҳумлигича қолмоқда. Мутахассис ОАВлардан бирига берган интервьюсида "Бунёдкор"дан кетишини ва бутун эътиборини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қаратишини айтган. Аммо ҳозирча биз бу гапларини исботини кўрганимиз йўқ. Шу ўринда савол туғилади: термамиз мураббийи ушбу мавсумда ҳам аввалги йилларда бўлгани каби икки жамоада фаолиятини давом эттирадими? Ҳа, жавоби йўқ. Олдинда бизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Шундай экан, асосий эътиборни терма жамоага қаратгани маъқулроқ. Нима бўлганда ҳам, миллий терма жамоа манфаати барча нарсадан устун туриши лозим. Аввалги йилларда бундай тажриба ҳеч қандай наф бермаган, Миржалол Қосимов 2008 ва 2014 йилда терма манфаати йўлида икки бор клубдаги ишини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Абрамов мураббийлигида икки бор олимпиададан қуруқ қолганимиз эсдан чиқмайди. Ўшанда у "Трактор" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бирга бошқарган. Бир хатони иккинчи бор такрорлаш бизни мундиал орзусидан яна бир бор мосуво қилмаса эди. 

Икки қайиқни бирваракайига бошқариб, иккисида ҳам чўкиб кетган яхшими ёки бир қайиқни бошини тутган ҳолда манзилга муваффақиятли тарзда етиб борган яхшими. Кўпчилик иккинчи вариантни маъқуллаши табиий. Иккита қуённи кетидан қувган охири ҳеч бирини тута олмайди ва ўлжасидан қуруқ қолади. Булар бир оддий ҳаётий мисоллардир. Абрамов нимани ўйлаётгани фақат ўзига маълум. Ҳозирда Тимур Кападзе "Локомотив"ни, Равшан Ҳайдаров эса "Сурхон"ни тарк этган . Улар ёшлар ва олимпия терма жамоаларида фаолиятларини давом эттиришмоқда. Яқин орада Абрамовнинг ҳам "Бунёдкор"ни расман тарк этгани ҳақида маълумотлар чиқишига ишонамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика