RU

Последние новости

20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  3 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  4 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  26 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди" Новости

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди"

Абу-Дабида ўтган "Зенит" ва "Динамо" ўртасидаги учрашувдан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Хорижда йиғин ўтказаётганимизни сабабларидан бири ҳам шу – кучли рақибларга қарши майдонга тушиш ва тайёргарлик доирасида жамоамизнинг камчиликларини кўриб олиш. «Зенит» кучли жамоа эканини билардик, уларга қарши ўйин ҳар қандай натижага қарамай, жамоамиз фойдаси учун ишлайди. Шунга қарамай, рақиб ким бўлишидан қатъий назар бунча гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. Биз жамоа йиғишнинг якуний босқичидамиз, «Зенит»дек кучли клублар эса муаммоларимизни кўрсатиб бера олади.

Абу-Дабига келиб нега айнан кучли рақиблар билан ўйнаяпмиз? Чунки ҳозирги тайёргарлик босқичида натижа муҳим эмас, ўйинчиларни секин-аста тайёрлаб, камчиликларни ҳам босқичма-босқич бартараф этиб борамиз. Таркибдаги аксарият ёш ўйинчиларимиз бундай савиядаги жамоага қарши ҳали ўйнамаган. Шундай ўйинлар уларни тоблантиради. Натижа ҳали муҳим эмас, ҳар бир ўйинчига имконият берамиз. 

"Зенит"билан ўйинда рақибни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиб юбордик. Ҳа, уларнинг таркиби жуда кучли, бразилиялик ижрочилар бор. Аммо қўл остимдаги жамоанинг имкониятларини яхши биламан, улар ўз кучларининг 30 фоизини ҳам кўрсатгани йўқ. Рақибдан қўрқмай, ўйнаш талаб этилганди. Эҳтимол, кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилаётгани ҳам уларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилаётгандир. Ўйинни таҳлил қиламиз", - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика