RU

Последние новости

12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  0 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди" Новости

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди"

Абу-Дабида ўтган "Зенит" ва "Динамо" ўртасидаги учрашувдан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Хорижда йиғин ўтказаётганимизни сабабларидан бири ҳам шу – кучли рақибларга қарши майдонга тушиш ва тайёргарлик доирасида жамоамизнинг камчиликларини кўриб олиш. «Зенит» кучли жамоа эканини билардик, уларга қарши ўйин ҳар қандай натижага қарамай, жамоамиз фойдаси учун ишлайди. Шунга қарамай, рақиб ким бўлишидан қатъий назар бунча гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. Биз жамоа йиғишнинг якуний босқичидамиз, «Зенит»дек кучли клублар эса муаммоларимизни кўрсатиб бера олади.

Абу-Дабига келиб нега айнан кучли рақиблар билан ўйнаяпмиз? Чунки ҳозирги тайёргарлик босқичида натижа муҳим эмас, ўйинчиларни секин-аста тайёрлаб, камчиликларни ҳам босқичма-босқич бартараф этиб борамиз. Таркибдаги аксарият ёш ўйинчиларимиз бундай савиядаги жамоага қарши ҳали ўйнамаган. Шундай ўйинлар уларни тоблантиради. Натижа ҳали муҳим эмас, ҳар бир ўйинчига имконият берамиз. 

"Зенит"билан ўйинда рақибни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиб юбордик. Ҳа, уларнинг таркиби жуда кучли, бразилиялик ижрочилар бор. Аммо қўл остимдаги жамоанинг имкониятларини яхши биламан, улар ўз кучларининг 30 фоизини ҳам кўрсатгани йўқ. Рақибдан қўрқмай, ўйнаш талаб этилганди. Эҳтимол, кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилаётгани ҳам уларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилаётгандир. Ўйинни таҳлил қиламиз", - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика