RU

Последние новости

13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  0 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  2 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  15 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  1 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0

Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул" Новости

Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул"

Суперлиганинг 6-турнинг қолдирилган учрашуви доирасидаги "Динамо" — "Олимпик" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Умуман олганда, ўйин биз учун унчалик яхши ўтмади. Унчалик яхши ўйин кўрсата олмадик. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман, дастлабки дақиқаларданоқ биз нотўғри ўйнай бошладик. Бундай ўйинда мағлубиятга учрамаслик керак эди, аммо, афсуски, қўпол хато туфайли ютқаздик, шу боис, "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Динамо"нинг 9 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди...

- Ҳар қандай серия қачондир якунланиши керак. Афсуски, у бугун тугади.

- Бугун ҳимоядаги муаммоларни кўрдингиз. Сокол ўзини яхши кўрсата олмади. Динамо трансферлар ойнасида ҳимояни кучайтирса керак, аммо жамоада трансферлар таъқиқи мавжуд.

- Бу ҳал қилинадиган муаммо. Бизга нима учун бундай таъқиқ қўйилганини билмаймиз, аммо бугун марказий ҳимоядаги муаммоларнинг сабаби бошқа. Сариқ карточкалар сабабли 2 та марказий химоячи ўтказиб юборди. Футболда хатолар учраб туради. Вазиятни кўриб чиқамиз.

- Мавсум бошида дарвозабон ҳам кўп хатоларга йўл қўйган бўлса, бугун Ягудин жуда яхши ўйин кўрсатди.

- Дарвозабонлар билан ҳаммаси яхши, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Муаммо шундаки, биз бугун нотўғри ўйнадик. Гол ўтказган вазиятда ҳимоячи хато қилди, аммо вазият яратишга уринмоқчи эди. Ҳа, у қўпол хатога йўл қўйди, аммо унинг шериклари ўша вазиятда бўш ҳудудда очилиши керак эди. У футболда курашдан қўрқмайди. Қолганлар эса бекинишди. Футбол — жамоавий ўйин. Бу вазиятда фақат ҳимоячи айбдор эмас. Биз тушунмовчиликлар туфайли жуда кўп нотўғри паслар ўйнадик.

- Жамоани 4 кундан кейин "Локомотив" билан ўйин кутиб турибди.

- Ҳа, кўряпсизми, афсуски, ўйинларни кейинга қолдириш ҳақида сўрашмайди. Энди биз 4 кундан кейин ўйнаймиз. Бизнинг фикримиз ҳеч кимни қизиқтирмайди. Ҳозир навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз ва шу кунларда яна 3 та ўйин ўтказишимиз керак бўлади. Албатта, тақвимни ўзгариши ҳам ўз таъсирини кўрсатади, ҳозир жим бўлганим маъқул деб ўйлайман. Биласизми, ҳозир гапирганимдан ва ҳамма шубҳаларни ошкор қилгандан кўра, аҳмоқ бўлиб кўринган яхшироқ. Майли, ҳаммасига кўникамиз. 

- Сизга ўтган ўйинда қизил карточка олган "Олимпик" футболчисининг бугун майдонга тушгани ҳақида хабар берилгандими?

- Тўғрисини айтсам, бу ҳақда ўйиндан олдин билдим. Сиз интернет орқали бу ҳақда хабардор бўлсангиз керак, мен интернетда кўрмаганман. Улар ўйнашмоқда, бу муаммо эмас, биз олган карточкалар қандайдир тарзда ҳар доим баҳсли бўлмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика